Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Устоз Алижон қори: «Қуръон таълими бошланади деган хушхабарлар билан келдик»

1831

Шу кунларда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигидаги бир гуруҳ уламоларнинг Андижон вилоятига сафари давом этмоқда.

Ташриф давомида жомеъ масжидлар, маҳалла гузарлари, олис ва чекка ҳудудларда кенг халқ оммаси билан маънавий-маърифий учрашувлар, аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар амалга оширилмоқда.  Бу каби учрашувларда муфтий Усмонхон Алимов юртимизда Қуръон мактабларини ташкил этиш режаси ишлаб чиқилаётганлиги ҳақида хабар берган эди.

Бундан бир неча кун олдин устоз Мубашшир Аҳмад диний таълим бўйича муфтийга қилган мурожаатида диний таълимга қонуний рухсат берилиши бўйича ҳукуматимизга, лозим бўлса, шахсан Президентимизга амалий таклиф берилиш кераклиги, диний таълим, бу биринчи навбатда миллий тарбия эканлиги, халқимизнинг диний таълимга бўлган эҳтиёжини қондириш кечиктириб бўлмас масалага айланиб улгурганлиги таъкидланган эди.

Шунингдек, халқимизга диний таълим нечоғлик муҳим эканлигини Azon.uz бош муҳаррири Абдулазиз Муборакнинг  «Боламни черковга бераман...» сарлавҳаси остида эълон қилинган мақоласида ҳам кўришимиз мумкин. Бу мақолалардан сўнг бугунги кундаги юртимизда Қуръон мактабларини ташкил этиш каби хушхабар барчамизни қувонтирди. Бу хабар юзасидан устоз Алижон қорини муфтий ҳазратларининг сўзларига асосланиб маълум қилишича, юртимизда Қуръон мактабларини ташкил этиш режаси ишлаб чиқилмоқда. Андижонга сафарнинг мақсади ҳам шу бўлгани айтилмоқда. Устоз Алижон қори Андижондаги учрашувларда муфтий ҳазратлари билан бўлган суҳбат  жараёнини шундай таърифлаган:

«Муфтий ҳазратлари ҳам айтганларидек, Қуръон мактаблари давлат раҳбарияти бош қотираётган масалалардандир. Ушбу Каломни улуғларимиз қандай етказган бўлса, бугун ана ўша ҳолатда ёшларга ўргатмоқ лозимдир. Амир Темур бобомиз даврларида Ҳазрати имом Жазарий келган пайтларда бизнинг ўлкамиз Қуръон маркази бўлган. «Қандай қилиб яна шундай марказ қилсак экан?», деган умид билан ҳаракат қилаяпмиз. Биз сизларга мана шу хайрли ишларни дарагини бермоқдамиз. Албатта бу сўзларни эшитиб ҳар бирингиз қувонасиз деб ўйлайман.

Сизларга айтилаётган ушбу хайрли ишлар башорати Аллоҳнинг фазли билан ижобат бўлиши учун дуода бўлсангиз, Аллоҳ ижобат қилиб яна заминимиз Қуръон марказига айланса... Албатта бунда юқорида айтиб ўтганимдек Андижон мадрасаси, Андижон қорилари ўтган ота-боболаримизнинг мактаблари бу ердаги таълимда биринчи бўлиб инобатга олинади. Сизга бироз аввал айтдим, диний маслаҳатчиларимиз билан шу масалада бош қотирар эканмиз, бу ерда албатта Андижон мактабларидан таҳсил учун андоза олинади. Уларнинг услубларида юртимизда Қуръон таълими бошланади деган хушхабарлар билан келдик» – деб сўзларига илова қилган Алижон қори.

Республикамизда Қуръон марказлари очилиши бўйича Azon.uz бош муҳаррири Абдулазиз Муборак ҳам Андижонга бориб вазиятни ўрганди ва бу мавзу юзасидан Муҳаммад Айюб домла билан суҳбатлашди. 

Абдулазиз Муборакнинг берган саволларига Муҳаммад айюб домла шундай жавоб берган:

– Қуръон марказлари очилади. Аввало марказлар концепцияси ишланяпти, бу иш ҳали охирига етмаган. Кейин Ўзбекистонда мавжуд қориларнинг ижоза масаласи бор. Иккинчи босқичда, мадрасалар қошида конкурслар сонини ошириш масаласи кўриб чиқиляпти. Лекин ҳали аниқ эмас.  
Тошкентда тўртта Қуръон маркази очилади. Уларнинг иккитаси диний идорага, иккитаси давлатга тегишли бўлади. Шунингдек ёш чеклови масаласида ташвиш қиляпмиз. Ёш чегарасини олиб ташлаш масаласини муҳокама қиляпмиз. 

Мақола ҳақида гапирган Муҳаммад Айюб домла: «Сизнинг мақолангиз ҳам сабаб бўлдими билмадим, лекин олдин ҳам бизда шу режа бор эди. Ёш чегарасини олиб ташлаш кўриб чиқилган», - деди.

Иншааллоҳ, Қуръон ва илм марказлари очилса, юртимиздан бухорийлару марғилонийлар чиқса, нур устига нур бўлар эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонда коррупцияни жиловлаш мумкинми?

380 22:05 14.06.2021

Икки мингта оилавий нодавлат боғчалар фаолияти йўлга қўйилади

167 14:00 14.06.2021

Коронавирусдан касалланганлар сони кўпаймоқда

238 11:20 14.06.2021

Ўзбекистон ва Греция ўртасида чартер рейслар йўлга қўйилиши мумкин

403 21:35 13.06.2021

Афғонистоннинг илтимосига биринчи бўлиб Шавкат Мирзиёев жавоб қайтарди

1166 13:10 12.06.2021

Қўқон шаҳри туризм бўйича халқаро йиғилишга мезбонлик қилади

254 10:25 12.06.2021
« Орқага