Устоз ҳаққи

17:40 05.12.2018 490

Қадим замонда бир донишманд олимдан илм ўрганиш учун келган талабалар:

– Устоз олим бўлмасингиздан олдин нима қилар эдингиз? – деб сўрадилар.

– Ҳар кун эрталаб устозимнинг хонадонига рўзғор учун зарур бўладиган бир кунлик сувни ташиб берар эдим, – деб жавоб берди устоз.

– Олим бўлганингиздан кейин нима қиляпсиз?

– Ҳар куни устозимнинг уйига рўзғор учун зарур бўладиган бир кунлик сувни ташиб бераман.

– Ундай бўлса ҳаётингизда ҳеч нарса ўзгармабди-да, – дейишибди шогирдлар.

– Йўқ сиз хато ўйлаяпсиз, аввал мен бу ишни шунчаки, устозим айтгани учун қилар эдим. Энди эса ҳеч ким айтмаса ҳам, бу амални меҳр билан бажараман. Акс ҳолда, бугун сиз менинг ҳузуримга келмаган бўлар эдингиз, – дебди устоз.

Юсуф Товаслий “Ҳикматлар хазинаси”

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!