Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Устоз Мубашшир Аҳмад: «Биз бир тананинг аъзоларимиз...»

1700

АзонТВ онлайн маърифий телеканалининг “Таҳлил” кўрсатувида Туркий тилли давлатлар Кенгаши, энди эса Туркий давлатлар ташкилотига диний томондан баҳо берган Azon лойиҳалари муаллифи, таниқли дин олими устоз Мубашшир Аҳмад шундай деди:

“Ҳозир биз 100 йил олдинги вазиятлардан кўра бошқачароқ воқеликда турибмиз, яъни, ўзимизга қондош, диндош, тилдош бўлган, хуллас, ҳар томонлама яқин бўлган миллатни ўта бегона ҳисоблаймиз. Туркий бўлмаган бошқа миллатлар яқинроқ туюлиши мумкин. Шунингдек, ҳозирги пайтда Ғарбга мойиллик жуда бўртиб кўриняпти. Лекин Туркия деса, қандайдир бегонасирагандек бўламиз. Ваҳоланки, 100 йил олдин биз нафақат Туркия билан, балки, бутун ислом олами билан бир тану бир жон бўлганмиз. Битта бирлик, ўзимизни улардан ҳеч айро ҳисобламаганмиз. Ҳатто, баъзи бир манбаларда Туркиянинг «Чаноққалъа» деган жойида Ғарб билан Туркия ўртасида муҳим уруш кетаётган пайтда ҳажга кетаётган ўзбеклар ҳажга боришни тўхтатиб, турклар томонида туриб курашишган. 

Мана шу воқеанинг ўзи динда қанчалик бир биримизга яқин эканлигимизни кўрсатади. Чунки, ҳаж диндаги бешинчи устун ҳисобланса-да, уни тарк этиб миллатдош, диндош, тилдошларига ёрдам беришга ошиқишган. Яъни, шу даражада қалбларимиз бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлган. Бир аср давомида тинимсиз равишда бизнинг орамизни бўлишга керак бўладиган ҳамма воситалар ишга солинди, тарғибот машиналари қаттиқ ишлади. Шу даражага келдики, ҳозир бизни биринчи рақамли душман деб атайдиган миллатдошларимиз бор. Пантуркизм деган айбловлар бор. Мана шу нарсалар билан ҳозир ҳам айбланаётган кишилар бор. Энди қолаверса, диндошликдан ташқари биз миллатдош, мазҳабдошмиз, яъни диннинг ичидаги мазҳабда ҳам биттамиз, шунингдек, ақидадош (мотуридий ақидасида)миз. Тариқатда ҳам (нақшбандия тариқатида) Туркиянинг жуда кўп аҳолиси ўзини шу тариқатда деб ҳисоблайди. Жудаям чамбарчас бўлиб кетганмизки, бизнинг фарқимиз 10 фоиз атрофида, холос. Туркиянинг элчихонасидаги бир киши билан гаплашганда ҳайрон қолдик, оналарининг гапирган гаплари ҳаммаси ўзбекчада бор. Ҳатто Наманган шевасидаги баъзи бир сўзлар ҳам бор экан. Масалан, Наманганда памилдорини “патинжон” дейишади, Туркиянинг Истамбулга яқин вилоятида шундай дейилар экан. Айтмоқчиманки, биринчидан, динимизнинг талаби – мусулмонлар бир жасад кабидир. Бир-биримизни шу пайтгача ўша тананинг бир қисми ўлароқ кўрганмиз. Қолаверса, аъзолар бир-биридан узоқ бўлиши мумкин, бироқ бир тананинг бўлинмас аъзоларидир. Шунинг учун ўзаро яқинлашувни мен табиий жараён деб ҳисоблайман. Агар кейинчалик бирлашиш юзага келадиган бўлса, янада яхши бўлади, яъни битта тана бирлашган бўлади. Динимизнинг таълимоти бу ўринда мана шундай”.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада 10 000 мусулмон уйғурни кўчиришни таклиф қилмоқда

654 22:10 02.02.2023

Самарканд Эрон ва Мовароуннаҳрнинг форс тилли шоирлари шеърларида

289 21:35 02.02.2023

Масхаралашми ёки сўз эркинлиги?

473 21:07 02.02.2023

Юрагини бўйсундиролмаётган аёл

891 20:05 02.02.2023

Тазйиқ ва қўрқув: Моди даврида ҳиндистонлик мусулмонлар ҳаёти

663 18:45 02.02.2023

Қуръон сура ва оятларини кириллчада ёзиб ёдласа бўладими?

1449 17:20 02.02.2023
« Орқага