Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Устоз Мубашшир Аҳмад тақдирландилар

6859

Хабарингиз бор, жорий йил Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганига 30 йил тўлади. Шу муносабат билан бир неча кундан бери Президентимиз томонидан бир қатор соҳа вакиллари давлат мукофоти билан тақдирланмоқда. Жумладан, «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони таъсис этилди.

Аввалроқ айтилганидек, бугун Ўзбекистон Халқаро Ислом академиясида Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбири ўтказилмоқда. Унда бир қатор дин уламолари иштирок этмоқда. Хусусан, Наманган вилоятидан Умархон домла, таниқли уламо Яҳё қори, Президентнинг дин ишлари бўйича маслаҳатчиси Шоазим Минаваров, Халқаро Ислом академияси ректори Музаффар Камилов, Тошкент Ислом институти ректори Уйғун Ғофуров, Раҳматилло Термизий ва юртимизга машҳур кўплаб илм эгалари ҳамда давлат арбоблари қатнашмоқда. Тадбирга нафақат Ислом дини уламолари, балки бошқа диний конфессия вакиллари ҳам ташриф буюрган.

Тадбир очиб берилганидан сўнг мустақиллик йилларида халқимиз манфаати йўлида хизмат қилган кўпгина юртдошларимизга давлат мукофотлари топширилди. Шу қаторда «Azon New Media» МЧЖ муассиси Устоз Мубашшир Аҳмад ҳам «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирландилар. 

Маълумот учун: Мубашшир Аҳмад 1974 йил Наманган шаҳрида туғилган. 1991-1996 йилларда Тошкент ислом институти (Олий маъҳад) ва Мисрдаги «Ал-Азҳар» университетларида таълим олганлар. Шунингдек:

  • «Ўзбекистон мусулмонлари» (ҳозирги «Ҳидоят»), «ФИКРАТ» журналларида ва «ИСЛОМ НУРИ» газетасида хизмат қилганлар.
  • 1996-2014 йилгача Тошкент ислом институти (Олий маъҳад) да «Фиқҳ», «Усулул фиқҳ» ва «Фароиз» фанларидан дарс берганлар.
  • 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб институтда «Замонавий фиқҳ асослари» ва «Тасаввуф»дан дарс берганлар.
  • «ФИКРАТ» ва « THE TASHKENT POST» нашрларининг таъсисчи ва муҳаррирлари бўлганлар.
  • «ИСЛОМ ҲАЗОРАСИ», «ОЛИМ ОЛАМ ВА ОДАМ» ва бир неча китоблар муаллифи. «ИСЛОМДА ОИЛА» ва «МОИДА» китоблари масъул муҳаррири ҳисобланади.

Бундан ташқари, замонамизнинг машҳур олими доктор Оиз Қарнийнинг «ЎКИНМА» номли китобини ўзбек тилига ўгириб нашр этганлар. «ИҲЁУ УЛУМИДДИН»нинг саккиз жилдини таржима қилдириб нашрга тайёрламоқда. Бир жилдли «ЕНГИЛ ФИКҲ» ва саккиз жилдли «МУФАССАЛ ФИКҲ», ҳамда «ЗАМОНАВИЙ МАСАЛАЛАРНИНГ ШАРЪИЙ ҲУКМЛАРИ» китоблари муаллифилар. Яна тасаввуфга оид «РИСАЛАТУЛ ҚУШАЙРИЙЯ» китобини таржима қилдилар. Шунингдек, Мубашшир Аҳмад домла динимиз ривожига ҳисса қўшувчи, мусулмонлар манфаати учун хизмат қилувчи жуда кўп мақолалар муаллифи.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Истанбул сафари таассуротлари: “Дорга осилган бош вазир, 35 йиллик қози ва пачоқланган машина...”

1789 21:40 30.11.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Фарзандларимга ҳайкалларни ибрат қилиб кўрсатдим...”

2106 18:05 21.11.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Отатурк жон берган сарой Усмонлига қимматга тушган...”

4033 20:25 19.11.2021

Россияда  сайлов якунлари:  қайси партия олдинда?

1097 07:50 21.09.2021

Минтақа давлатлари раҳбарлари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилади

512 13:05 13.09.2021

Энди барча оммавий давлат тадбирлари «Янги Ўзбекистон» боғида ўтказилади

1019 16:10 31.08.2021
« Орқага