Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Устоз Мубашшир Аҳмад масъулларга жума намози хусусида мурожаат қилди

7105

Azon лойиҳалари муаллифи, исломий уламо Мубашшир Аҳмад юртимизда учраб турган жума намози атрофидаги айрим камчиликларга тўхталиб, масъул шахсларга вазиятни яхшилаш борасида мурожаат қилди.

“Жума намози кимга фарзлиги ҳақида "Фатово Ҳиндийя" асарида бундай дейиляпти: "У фарзи айн. Яъни, ҳар бир кишининг айнан ўзи ўқиши лозим бўлган фарз. У фарз бўлиши учун намозхонда қуйидаги шартлар топилиши керак: 1. Озод бўлмоқ. 2. Эркак. 3. Муқимлик. 4. Соғломлик. Шунингдек намозга ўз оёғи билан бора олиш ва кўзи очиқ бўлиши ҳам шарт қилинган. 

Шулардан маълум бўляптики, қул, аёл киши, мусофир, касал, ногирон ва кўрларга жума ўқиш фарз эмас. Ёши кексайиб заифлашган киши ҳам касал ҳукмида бўлади. Шунингдек, қаттиқ ёмғирда қолган ва золим султондан яшириниб юрган кишидан ҳам жума намозининг фарзи соқит бўлади" ("Фатово Ҳиндийя, 1-жилд, 205-бет). 

Менга келаётган кўпгина шу ҳақдаги саволлар туфайли юқорида мазкур ҳукмларни келтиряпман. Олий ўқув юртлари талабалари ва мактабларнинг юқори синф ўқувчилари жума куни намоз вақтига атайлаб дарс қўйилаётгани ва жума намозига бораётган ўсмирларга тазйиқ ва таҳдид бўлаётгани, жумага чиқмасликка эса Аллоҳдан қўрқишлари ва бу хусусда шариат нима дейишини билмоқчи эканларини ёзишмоқда. 

Ўзингиз ҳам юқоридаги ҳукмларни ўқиб чиқинг. Аввало жума намози ўқиш балоғатга етган мусулмон учун фарз (шариатда балоғат ёши эркаклар учун 12-15 ёш қилиб белгиланган). Иккинчидан жума намози ўқишни соқит қиладиган ишлар ичида талабалик йўқ. Агар улар таълим олиш билан машғул, банд ва шу сифатлар билан қулга ўхшайди десак, нотўғри қиёс бўлади. Чунки қул - эрки ўзида бўлмаган, танасигача хўжайинига тегишли бўлган кишидир. Талабаларнинг бу тўғрида эрки қўлида. Илм олиш фарз бўлса, жума ўқиш ҳам фарз. Лекин илм олишнинг муайян фарз вақти мавжуд эмас. Жума намозни вақтида ўқиш ҳам фарз. Демак ўша пайтда жума намоз ўқишнинг фарзлиги устун ва муҳимроқ бўлади.

Яна бир жума намозини соқит қилиши мумкин бўлган ҳолат - золим султоннинг таъқиби. Ҳозир золим султон ё давлат раҳбарининг вақти ўтган. Ҳозир адолат ўрнатишни истаётган раҳбар замони. Агар кимдир ўзини золим деб ҳисобласа, Аллоҳга ибодат қилаётганларни йўлини тўсиши мумкин. Лекин бундай киши зулмининг жазосини охиратдан аввал бу дунёда ҳам кўради. 

Хуллас, сизларни ҳам тушунишга ҳаракат қилиб мен жума намозидан тўсилаётган талабаларга улардан ибодат соқит бўлиши йўлларини қаттиқ изладим ва бунга имкон топа олмадим. Битта йўл қолди. У ҳам бўлса соҳада масъул кишиларга мурожаат: 

Аллоҳ хайрингизни берсин! Икки дунё саодатига эриштирсин сиз масъулларни! Турли бузуқликлардан сақланиб, Яратган Парвардигорига ибодат қилишни хоҳлаган укаларимга ҳафтада бир бор имкон қилиб беринг! Фарз бўлган жума намозларини адо қилиб олишсин! Бунга узоғи бир соат вақт кетади. Агар дарс вақтлари намоз вақтига тўғри келиб қолса, уни бир соатгина ортга суриб беринг, бу ҳеч кимга зарар бермайдику. Чунки ковид каби самовий офат келса, кунлаб, ойлаб ўқишларни ортга суришга мажбур бўлдикку. Аллоҳ шунақа офатлардан сақласин!

Қолаверса бу намозхон укахонларим ибодатни адо этиб қалб ва ақллари янада тозаланиб дарсларига қайтишади. Намозларини ўқиб бўлгач, умуман мамлакатимиз ва хусусан масъулларимиз ҳаққида яхши дуолар қилишади (ишонмасангиз ўзингиз жума намозига бориб кўринг). Қолаверса бу яхшилигингиз учун улар сизни севиб қолишади ва дарсларга янада кучли ғайрат билан киришишади.

Мени тўғри тушуниб, шу масалада тўғри ва оқилона қарор ва адолатли ҳаракат қиласиз деган умиддаман”, деб ўз фикрларини билдирган устоз Мубашшир Аҳмад.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“16 миллион украиналик гуманитар ёрдамга муҳтож” – БМТ координатори

17 12:20 02.07.2022

Исроилнинг Эронга оид яширин маълумотлари тарқалиб кетди

238 12:00 02.07.2022

Ғарбий Соҳилдаги тартибсизликларда исроилликлар яраланди

79 11:45 02.07.2022

“Муҳожирлар ташналикдан вафот этган” – ХМТ таассуфда

175 11:15 02.07.2022

Осиё-Тинч океани мамлакатлари темир йўлчилари Қирғизистонда йиғилди

143 10:55 02.07.2022

Ҳар 24 сонияда бир киши автоҳалокатда вафот этади – БМТ

82 10:35 02.07.2022
« Орқага