Охирги пайтларда юртимизда айрим чет эл ташкилотлари инсон ҳуқуқлари, хусусан, ЛГБТ яъни, ножинсларнинг “эркинлик”лари ҳақида бонг ура бошлади. “Тентакка тентаксан деса, терак бўйи сакрайди” деганларидек, бу ғайри инсоний ҳодиса тўғрисида гапирмай келиш маъқулроқ деб ҳисоблаган равшанфикрларимиз, дин уламоларимиз ўз муносабатларини билдиришмаган эди. Бироқ охирги кунларда Тошкентда ўша ножинсларнинг шаҳарнинг баъзи жойларида, ҳатто диний идора олдида тўпланишига оид хабарлар тарқала бошлади. Барчанинг ғазабига сабаб бўлган бу ҳодисада, албатта, четдаги “ҳуқуқ ҳимоячи”ларининг қўли борлиги кундек равшан.
Azon.uz ва AzonTV лойиҳаларининг таъсисчиси, дин олими Мубашшир Аҳмад бугун фейсбукда чиқиш қилган.
Олимнинг сўзларига кўра, “Бунга муносабат билдирилгани сари одамларга одатий ҳолатга айланиб қолади, бу тушунча секин аста халқнинг орасида тарқалиб қолади, деган маънода жим турган эдик. Лекин, баъзи мулоҳазалар билан бу ҳақда сўзлашга ирода қилдик. Бугун айнан ўша лўттибозлик ҳақида ўз муносабатимни билдирмоқчиман. Бу ҳақда мусулмон киши аниқ тушунчага эга. Нафақат шариат, балки ақл ҳам бу лўттибозликни қабул қилмайди. Аллоҳ таоло ўнга яқин оятда Лут алайҳиссаломнинг қавмининг ишини мазаммат қилиб уларнинг ҳикоясини келтирган. Унда буларга келган ер ютиши каби Аллоҳнинг лаънати бўлганлиги ҳақидаги оятлар шунчалар баён қилинган. Ва бу тўғрида уламолар иттифоқ қилишган. Ҳеч ким бу тўғрида мулоҳаза қилиши шарт ҳам эмас. Яъни, шариат аҳкомларига кўра, бу лўттибозлик зинодан кўра қабиҳ, жуда хунук гуноҳ ҳисобланади. Шунинг учун ҳам жазоси зинониникидан кўра оғирроқ. Масалан, зинода оила қурмаган бўлса юз дарра калтакланадиган бўлса, бунда оила қурмаган бўлса ҳам аяб ўтирмай ўлимга ҳукм қилинган. Фақат уламоларнинг ихтилофи қандай ҳолатда ўлимга ҳукм қилинади. Баъзилари, юқоридан ташлаб юборилади ва ташлаб юбориш билан кифояланмасдан орқасидан тош ҳам отилади, деб айтишган бўлса, баъзилари, масалан Ҳазрати Абу Бакр ёндириб, куйдириб ўлдирилади, деб жорий қилганлар. Баъзилари, зиноникига ўхшаб тош бўрон қилиб ўлдирилади, дейишган”.
Устоз Мубашшир Аҳмад масаланинг чуқур жиҳатларига эътибор беришга ундаб, ижтимоий тармоқда “Ҳасти Имом” масжидида ЛГБТ аъзоларини йиғилишга чақирган бир фуқаронинг чиқиши ортида катта нарсалар турганини ишора қилади:
“Ижтимоий тармоқлардаги воқеаларни кузатиб, шундай хулосага келиш мумкинки, гўё бу ерда провокация бўлаётганга ўхшаяпти. Буни ёқлаётган кишилардан, ўша бир йигитнинг Амир Темур хиёбонида гапирган гапларини кўрдим ва уларнинг атрофидаги одамларнинг ҳолатларидан шу нарса тушуниляптики, гўё жамиятда шундайин бир беқарорликни юзага келтириб чиқариш, шу орқали Ўзбекистондаги ислоҳотларга қандайдир соя солиш мақсад қилинган. Ва бу билан ўзининг олдига қўйган мақсадларини амалга оширишга интилиш бордек кўриняпти. Чунки, бу ишга бу қадар журъат қилиниши, оммага оммавий равишда мурожаат қилиниши, яъни “тўпланамиз, ўзимизнинг ҳуқуқимизни ҳимоя қиламиз” деган маънодаги гапларни гапирилиши, шу даражада эркин ҳаракат қилиниши Ўзбекистонда кузатилмаган ҳолат...
“Ҳасти Имом”да тўпланишдан мақсад нима? “Ҳасти Имом”да ҳукумат жойлашганми ёки қарор қабул қилувчилар ўша ерда ўтирадими?
Бу ерда мақсад – провокация, яъни мусулмонларнинг ҳис-туйғуси билан ўйнашиш, мусулмонларни қизиққонлик билан қандайдир хатти-ҳаракатларга ундаш мақсад қилинганга ўхшаяпти. Ана шунинг учун мен бу нарсага муносабат билдирмоқчи бўлдим. Шу пайтгача сукут қилаётганимизнинг сабаби, ўзи аслида мен бу тўғрида “Human Rights Watch” ташкилоти Ўзбекистондаги лўттибозларнинг ҳуқуқини талаб қилинишни талаби ҳақида гапирилгандан бошқа ҳеч қандай расмий маълумот кўрганим йўқ. Шунинг учун бу нарсани индамай ўтказиб юбораётган эдик. Лекин, бир мусулмон киши сифатида, мамлакатига, жамиятига, зарар етишидан эҳтиёт бўлишни ўйлаган киши сифатида бу провокация мени ушбу муносабатни билдиришга ундади. Ҳақиқатан ҳам мулоҳаза қилиб, мантиқан ўйлаб кўрадиган бўлсангиз худди шундайга ўхшаяпти”.
Олим бу эҳтимолий провокация ортидан мусулмонларга туҳмат, уларни ёмон отлиқ қилишга уриниш бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.
“Умуман олиб қараганда бу бир табиий жараён эмас, балки кимлардир томонидан шуни майдонга олиб чиқиб, биринчидан, жамиятда беқарорликни юзага келтириш, иккинчидан, ана шу беқарорликни юзага келтириб туриб мусулмонларни яна ёмон отлиқ қилиш ва ана шу ёмон отлиқ қилиш эвазига ўзининг ҳақларини олдинга суриш мақсад қилинганга ўхшаяпти”, дейди Мубашшир Аҳмад.
“Бу инсон ҳуқуқларига кирмайди. Ҳайвоний, эҳтимол ҳайвон ҳам жирканадиган бир ишни инсон ҳуқуқи деб ўртага қўйишяпти. Биз буни батамом рад этамиз ва қоралаймиз.
Иккинчиси, мен айтмоқчи бўлган нарса, буларни ўзлари “гей” деб номлаб олгани ёки ЛГБТ деган ибора сўнгги пайтларда кенг майдонга чиқяпти. Бу нарсани ана шу иборалар билан номламаслик керак. Бизда қадимдан буларни “лўттибоз” деб аташган. Ўзи аслида “лутий” дегани Лут қавмининг ишини қиладиганларни араблар “лутий” дейишади. Ана шундан келиб чиқиб бизда “лўттибоз” деган сўз кўп ишлатилади. Бу киноя билан, таҳқир маъносида ишлатилади. Биз мана шундай муносабатда бўлаверсак, яъни юмшоқроқ номлар билан зикр қилинмайдиган бўлса, биз қўрқаётган томон — жамият бу тушунчадан, бу ишлардан сесканмаслиги, жирканмаслигини хоҳлаётган кишилар ўз мақсадларига эриша олишмайди. Мен ҳақорат маъносида ишлатишни назарда тутаётганим йўқ. Аксинча, бизда қадимдан фойдаланиб келинган лўттибоз иборасини ишлатишни хоҳлар эдим. Бу менинг шахсий фикрим. Яъни бу билан жамиятимизда гўзал, аҳлоқий тушунчаларни сақлаб қолиш ва қабиҳ тушунчаларга нисбатан муносабатни белгилаш учун айни шу иборадан фойдаланишни таклиф қилар эдим”, деб фикрларини билдирган дин олими ҳодиса юзасидан Амир Темур ҳайкали атрофида тўпланганларнинг ишлари қонун нуқтаи назаридан қай даражада тўғри эканлигини масъул шахслар баҳолаши кераклигини сўраган. – “Ўзбекистонда ҳокимият ёки тегишли органлардан рухсат олмасдан тўпланиш, хусусан жиноий жавобгарлик белгиланган ишни тарғиб қилиб, унинг ҳимоячиси бўламиз деган чақириқлар фуқароларга қандай муносабат бўлишларини хоҳлар эдим”.
Устоз Мубашшир Аҳмад мусулмонлардан соғлом ақл, соғлом фикр билан мулоҳаза юритиш, провокацияга берилмасликни сўраган. “Мусулмон киши фаросатли, ақлли бўлади, мана шундай турли хил иғволарга учмайди. Шунингдек, юқорида айтганимдек уларга нисбатан ЛГБТ ёки бошқа демасдан, лўттибоз ёки лутий каби сўзлар ишлатилса, бизда уларга нисбатан иммунитетнинг ташқи кўриниши ташкил бўлар эди. Таклифларимнинг охирги ва энг асосийси, бу борада ёшларимизга ҳам диний, ҳам ахлоқий билимларни кенг тушунтириб беришга имконият сўраймиз. Чунки иш шунгача етиб келди. Мен бизнинг диёримизда бу каби чақириқлар бунчалик очиқ-ойдин бўлади, деб ўйламаган эдим. Улар шу даражага етиб келишган экан бу тўғрисида ёшларнинг иммунитетини кучайтириш учун ахлоқий тушунчаларни кенгроқ сингдириш йўлларини биргаликда ўйлаб кўришимиз керак”, деган устоз Мубашшир Аҳмад.
Дарҳақиқат, ҳозирги кунда ўша лўттибозларнинг найранги, фитнасига учмасдан қонун доирасида ҳаракат қилишимиз ва бунда ҳуқуқ-тартибот идораларининг ҳам диққатини ошириши долзарб масаладир. Чунки лўттибозлар муаммоси бизга кўриниб тургани улкан фитналардан иборат музтоғининг тепа қисмидир, пастки қисмида нима борлиги Аллоҳга аён.