Ўзбекистоннинг буюк дин олимларидан устоз Ёрқинжон қори дорулбақога риҳлат қилдилар.
Қори аканинг оила аъзоларидан олинган ишончли маълумотга кўра, кеча шом намозидан сўнг Қирғизистон Республикаси ҳудудида автоҳалокат содир бўлган. Айтилишича, қори ака кетаётган автомашинанинг ғилдираги чиқиб кетган ва машина ағдарилган.
Олим, ҳалим ва тақво соҳиби бўлган Ёрқинжон қори исмларига мос ёрқин уламо эдилар. Ортларидан қори фарзандлари, юзлаб шогирдлари қолган бу олимимизнинг саъй-ҳаракатлари то қиёмат садақаи жория бўлиб савоби етиб туражак, инша Аллоҳ.
Юртимизнинг барча мўмин-мусулмонлари номидан марҳумнинг қариндошлари, ёр-дўстларига сабри жамил тилаймиз. Аллоҳ марҳумнинг қилган савоб ишларини ўзларига ҳамроҳ этсин, билиб-билмай қилган саҳву хатоларини афв пардаси билан ёпсин!
Azon.uz таҳририяти жамоаси Ёрқинжон қори аканинг оила аъзоларига, яқинларига ва бошқа барча мўъмин-мусулмонларга ҳамдардлик изҳор қилади.
Инна лиллаҳи ва иннна илайҳи рожиъун...