Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Устозлар байрами илк бор Самарқандда

428

1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ўтказиладиган давлат тадбири Самарқанд халқаро туристик марказида бўлиб ўтади.

Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан умумхалқ байрамининг асосий тадбири бўлиб ўтади. 

Тадбирда Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Мактабгача таълим вазирликлари ҳамда Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги таълим муассасаларида фаолият юритаётган республикамизнинг 700 нафар устоз-мураббийлари иштирок этади.

Ўқитувчилар икки кун давомида «Боқий Самарқанд» мажмуасига ҳамда шаҳарнинг бошқа диққатга сазовор жойларига саёҳат қилади.

Айтиш жоизки, Самарқанд шаҳридаги “Буюк ипак йўли” халқаро туризм маркази илк бор дунёнинг 14 давлати раҳбаридан иборат Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзолари кенгашига мезбонлик қилган эди. Мазкур мажмуада юксак даражада ўтказилаётган навбатдаги тадбир айнан ўқитувчи ва мураббийларнинг касб байрами муносабати билан бўлиб ўтмоқда.

Айни дамда Самарқандда тантанали тадбирга тайёргарлик жараёни кечмоқда.

Кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.

Мукофотланганлар орасида Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ислом иқтисодиёти ва молияси, зиёрат туризми кафедраси профессори Тўхлиев Нурислом «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.

 Барча устоз ва мураббийларга байрам муборак бўлсин!

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинанинг Испаниядаги элчихонасидаги портлашдан кейин посилкалардан яна бир нечта бомба топилди

259 21:04 01.12.2022

Нима учун муслима аёлларга ғайридин эркакка турмушга чиқиш тақиқланган?

757 20:00 01.12.2022

Павел Фелгенгауер: «Қозоқлар ва қирғизлар ҳеч қачон Ереван тарафида туриб Бокуга қарши жанг қилмайди»

657 19:00 01.12.2022

«Арманистон Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми деб тан олди» — Россия ТИВ вазири Лавров

565 18:10 01.12.2022

Россиянинг Украинадаги жиноятлари текшириш бўйича трибунал иш бошлайди 

263 17:28 01.12.2022

Пентагон Қатарга дронларга қарши илғор мудофа тизимини сотади

231 16:30 01.12.2022
« Орқага