Янгиликлар

Устозларнинг пулини ўғирлаганлар жазога тортилди

574

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани халқ таълими тизимидаги мактаб ўқитувчилари ва ходимларига декабрь, январь ойида берилиши керак бўлган иш ҳақи ўз вақтида берилмаган.

Боиси бюджетдан уларга ажратилган 1,2 млрд. сўм бюджет пул маблағлари банк ходимлари томонидан банк кассасидан олиниб, ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборилган. Бу билан улар жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан айбдорларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Таҳририятдан:  Халқимиз бировнинг ҳаққи деб ҳаттоки девор оша осилиб турган дарахт шохини синдириб, тиш ковламаган, таклиф қилинмаган жойга бормаган, изн сўрамасдан кирмаган, дастурхондан ҳеч нарсани фарзанд-набираларига илинмаган.

Ана шундай ҳаёт кечирган ота-боболарнинг фарзандлари бугунга келиб ўзганинг ҳаққидан қўрқиш ўрнига ҳеч тап тортмай, алдов билан бировнинг молини ўғирлашгача, шерикларга хиёнат қилишгача етиб боришяпти. 

Абу Саид Худрийнинг ривоят қилишича эса, Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ҳалол еб-ичса, суннатга мувофиқ амал қилса, одамларга зарар етказмаса, жаннатга киради”, деганлар. Ҳа, бировнинг ҳаққини ейиш ҳаром экани Қуръони Карим ва суннати набавийа ҳукми ила собит бўлган. Ким ўзини уларга таслим санаса, ҳаромдан ҳазар қилсин, ўзганинг ҳаққига тажовуздан тийилсин. Шундагана Ислом уммати номига муносиб бўламиз.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирус яна 29 нафар фуқарода аниқланди

1846 13:24 29.03.2020

Буюк Британияда қолиб кетган ўзбекистонликларнинг визаси узайтириладими? 

252 00:00 29.03.2020

Коронавирус тез кунда даф бўлади ёҳуд Аллоҳ таолонинг раҳмати яқин

3115 22:02 28.03.2020

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Бу касаллик қандай оқибатларга олиб келишини тушунишмаяпти

1488 19:30 28.03.2020

Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 6 млрд доллардан ошди

577 18:30 28.03.2020

Элчихона ўзбекистонликларни чартер рейс масаласида сабр қилишга чақирди

356 15:30 28.03.2020
« Орқага