Устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган «Қуръони карим мусобақаси — 1442» танлови ҳафта сайин қизғин бўлиб бормоқда.
Мусобақанинг ҳозирга қадар бўлган биринчи ва иккинчи ҳафта ғолиблари билан танишамиз.
1-ҳафта
Ҳифз йўналиши бўйича илк ҳафта саралаш босқичи ғолиблари: биринчи ўринни олган Абдуссамад Бузурхонов (242,5 балл) – Наманган вилояти; иккинчи ўринга муваффақ бўлган Сирожиддин Жалилов (233,75 балл) ҳамда учинчи ўрин соҳиби Раҳматуллоҳ Расулжоновлар (214,5 балл), Андижон вилоятидан эди.
Тиловат бўйича саралаш босқичи 1-ҳафта ғолиблари: биринчи ўринни олган Ҳабибулло Маматов (216,5 балл) – Андижон қилояти; иккинчи ўринга муваффақ бўлган Асилбек Назирқулов (203,5 балл) Тошкент вилояти ҳамда учинчи ўрин соҳиби Бобур Шокировлар (193 балл) – Бухоро вилоятидан эди.
2-ҳафта
Биринчи ўринни олган Абдулқодир Ахмедов (222,5 балл), иккинчи ўрин эгаси Раҳматуллоҳ Абдурасуловларнинг иккаласи ҳам (222 балл) – Фарғона вилоятидан ҳамда учинчи ўринни Тошкент шаҳридан бўлган Абдусамад Тожиддиновлар (217,5 балл) – эгалладилар.
Тиловат бўйича 2-ҳафта саралаш босқичи ғолиблари: биринчи ўринни олган Муҳаммадамин Нажмиддинов (250,75 балл) – Қашқадарё вилоятидан; иккинчи ўринга муваффақ бўлган қорақалпоғистонлик Илҳомжон Юсупов (196,5 балл) ҳамда учинчи ўрин соҳиби Тошкентдан Сардорхон Холдоровлар (193 балл) бўлди.