Наср

Ўтган кунларга қайтишни истайсизми?..

699

Бир оқшом ота-онам билан ўтирганимизда улардан:

— Яна олдинга, ёшлик йилларингизга қайтишни истармидиингиз? – дея сўрадим.

— Йўқ, болам! – дея жавоб берди онам шу заҳоти.

Отам ҳам ортга қайтишни истамаслигини айтди. Кексайишяпти, олдингидек қувватлари йўқ. Таъм билиш сезгилари ҳам ўзгарган. Олдинлари завқланиб, қувониб еган егуликларини ҳозир унчалик суйиб тановул қилишмайди. Шундай бўлса-да, ўтган кунларга қайтишни исташмайди.

«Мен фаррошман, аммо... одамман!»

Аллоҳ истаса мен ҳам ейман, сен ҳам…

Белорусларга ўрнак бўлаётган мусулмон

Сўнг ўзимга ҳам шу саволни бериб кўрдим. Йўқ, мен ҳам ортга қайтишни истамасдим. Ёш ўтгани сари, кўрган-кечирганларидан қолган залворли ҳорғинлик инсоннинг елкасини чўктиради. Балки хотиржам, ҳузурли умр кечирган бўлиши мумкин, лекин инсон чарчайди, маълум вақтдан кейин зерикиш, ҳорғинлик бошланади. Умр бўйи биров оилавий ҳаётида, биров болалари билан муносабатларда, бошқа биров эса соғлиги билан билан боғлиқ муаммоларга йўлиқади. Ўрни келганда моддий муаммолар билан курашади. Болаларни катта қилиш, ўқитиш, уйлантириш, оилавий зиддиятлар, муаммолар… Ҳар куни овқат қилиш, уй тозалаш, ишга бориш, бозор-ўчар, тўй-таъзия. Буларнинг бари қийин ва инсонни ҳолдан тойдирадиган ишлар.

Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бизга ояти кариймалар орқали бот-бот жаннатнинг кўринишини марҳамат қилади. Жаннат аҳли шундай дейишади: “У Зот бизларни Ўз фазли ила бир турар жойга жойлаштирдики, у ерда бизга чарчоқ ҳам етмас, ҳорғинлик ҳам етмас», дерлар” (Фотир сураси, 35-оят). “Ҳижр” сураси 48-оятда эса шундай марҳамат қилинади: “Уларни у жойда чарчоқ тутмас ва улар ундан чиқарилувчи ҳам эмаслар".

60-70 йиллик умрнинг ниҳоясига бориб елкамизга чўккан ҳорғинлик ва чарчоқни боқий жаннат ҳаётининг ҳеч бир лаҳзасида ҳис қилмаймиз. Шуларни ўйлар эканман, ота-онамнинг нақадар ҳақ эканлигига яна бир карра ишонч ҳосил қиламан. Яшаш қийин. Ҳаёт мураккаб. Шу қисқагина умрда охират озуқасини тўпламасак, боқий жаннат юрти учун меҳнат ва машаққат чекмасак, соғлом ва ҳар қандай ҳолатда имконимиз бўла туриб Аллоҳ таолони унутсак, кунда бир соатгинамизни намоз учун ажратмасак, Раббимизнинг буюрганларини амалда қўлламасак, бандалар ҳақига, ҳалол-ҳаромга риоя қилмасак, Ҳақ таолонинг ҳудудларига парво қилмасак, бир куни Унинг ҳузурида қайси баҳоналарнинг ортига яширинамиз?!..

Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бизга сўнгида пушаймон қилмайдиганимиз хайрли ва баракотли умр берсин! (Амин!)

Умида АЗИЗ

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Fийбатдан топилган ҳикмат

455 10:00 12.12.2019

Этикдўз боланинг танбиҳи

1282 09:05 11.12.2019

Чингиз афандига мактублар (10-қисм)

268 21:00 10.12.2019

Чингиз афандига мактублар (9-қисм)

512 21:00 07.12.2019

Поездда бўлган ибратли воқеа

2395 09:00 07.12.2019

Чингиз афандига мактублар (8-қисм)

386 21:00 06.12.2019
« Орқага