"Фарзанди аржумандим"

«Уй ишлари – тугамайди, болалар эса, жуда тез катта бўлиб қолишади!»

822

Қандай қилиб кун давомида болаларимиз учун вақт топса бўлади?

Аслида болалар учун вақт топа олмаслик кулгили эшитилади, чунки улар бизнинг ҳаётимиз мазмуни – ишлашимиз, уй қуришимиз, нималардир сотиб олишимиз фақат фарзандларимиз келажаги учун, ўзимиздан кейин яхши фарзанд, яхши насл қолдириш учун. Афсуски, баъзида бунинг учун қилинадиган майда ишлар туфайли асосий мақсадларни унутиб қўямиз.

Энг ҳайратланарли тарафи шундаки, аслида болалар учун алоҳида вақт ажратиш ҳам шарт эмас. Яъни, болалар ҳаётни ўрганиб, ривожланиши учун улар билан алоҳида ўтириш ҳам шарт эмас (мактаб вазифаларини қилиш, бундан мустасно десак бўлади).

Чунки, биринчидан, болаларнинг ўзлари бир жойда узоқ ўтира олишмайди. Иккинчидан, кундалик ҳаётдаги ҳаракатларимиз давомида улар биздан ҳаётни, одамларни, муомалани ўрганиб кетаверади.

Агар ўргатмоқчи бўлган нарсангиз қандайдир тил ёки фан бўлса, уни ўйин шаклида, оз-оз, лекин доимий тарзда олиб боринг. Ҳар куни 10 дақиқалик инглиз тили дарсларининг натижаси ўзимни ҳам ҳайрон қолдирган эди. Таъкидлаб ўтганимдек, машғулотларнинг доимий бўлгани натижага таъсир қилади, шунинг учун кун давомида, бир ҳил вақтда 10 дақиқани ажратинг ва дарсларни ўйин тариқасида ўтказишга ҳаракат қилинг.

Ҳаёт ҳақидаги сабоқларни эса, йўл йўлакай ҳам ўтказиш мумкин. Масалан, овқат тайёрлаш давомида бир мавзуни танлаб, уларни ҳам ёрдамга чақириб, шу мавзуда иш давомида гаплашиш мумкин. Ёки бирор жойга кетаётганда ҳам улар билан гаплашишга ҳаракат қилинг. Кичкина болаларга рангларни, нарсалар номларини ўргатиб кетиш мумкин, каттароқларига эса бошқа тилда сўзлар ёд олдирса бўлади. Ёки машинада кетаётганингизда йўлдаги нарсалар ҳақида гапириб беришингиз мумкин. Олдингизда уй ишларини қилиш ёки фарзандингиз билан вақт ўтказиш танлови бўлса, албатта иккинчисини танланг.

Озгина кўпроқ эътибор болаларни анчагина эътиборли, ақлли бўлишига сабаб бўлади. Сиз билан кўп гаплашгани сабабли муаммоларини, айбларини ҳам сизга бемалол айтиши мумкин бўлади. Бу эса, сизга уларни биргаликда ҳал қилишга ёрдам беради.

Энг асосийси, қоидани унутмаймиз: “Уй ишлари – тугамайди, болалар эса, жуда тез катта бўлиб қолишади!”

Муслима она кундалиги каналидан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудия Арабистонида илк бор аёл ўқитувчилар ўғил болаларга дарс беришни бошлайди

766 14:00 05.09.2019

Таниқли актриса Зойира Васим Болливудни Ислом ва Аллоҳ учун тарк этди

3198 10:45 21.08.2019

Голландияда бурқали аёлларга бериладиган жаримани сиёсий партия тўлайдиган бўлди

885 09:50 22.07.2019

Ҳижобда эмасман, лекин очиқ кийинмайман. Намозларим қабул бўлмайдими?

4854 19:05 18.07.2019

Фаластинлик муслима қиз бедаво деб топилган касалликка шифо топиш арафасида

436 09:00 24.04.2019
« Орқага