Саволим бор...

Уй учун кредит олиш мумкинми?

19303

Савол:

 Ассалому алайкум. Оилалиман, 2 нафар фарзандим бор. Банкдан кредит олиб уй олса бўладими? Ўзим квартирада тураман. Ойлигим рўзғорга ва ижара пулига етади, фақат ортириб уй олиш учун йиғишга қийналяпман. Бир танишим банкдан уй учун кредит чиқариб беришини айтяпти. Кредит динимизда ҳаром қилинган, шунга сиздан маслаҳат сўрамоқчиман.


Жавоб:

Ваалайкум ассалом. Жавобни билар экансиз. Пул олиб, уни кўпайтириб бериш рибо ҳисобланади. Рўзғор ва тирикчиликка имконингиз бор экан, алҳамдулиллаҳ. Ҳаёт ҳали олдинда, Аллоҳ берса, қийналмай уй сотиб оласиз. 

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага