Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Уят ва сассизлик: жинсий зўравонлик қурбонига айланган роҳинжа эркаклари

2704

Мьянма ҳукумати амалга оширган ҳарбий ҳаракатлар туфайли бундан 2 йил аввал Бангладешга қочиб ўтган роҳинжа эркаклари ва ўғил болалари хавфсизлик кучлари томонидан жинсий зўрланганликларини айтишган.

700 мингдан зиёд роҳинжа мусулмонлари 2017 йилнинг августдаги Мьянма ҳарбийлари бошлаган шафқатсиз қирғин сабабли Бангладешга қочиб ўтган эди.

Жабрланувчиларнинг кўпчилиги ҳозирда Кокс-Базарда жойлашган қочқинлар лагерида яшайди. Ўша ҳодисалар чоғида орттирилган яраларини кучли иснод ва уят туфайли ошкор қилолмасдан сукут сақлашмоқда. Аммо бу сукут уларни баттарроқ азоблайди.

БМТ: Мьянмадаги юз минглаб роҳинжага геноцид хавф солмоқда

«Улар мени водий яқинидаги очиқ жойга олиб чиқишди. Сўнг қаттиқ калтаклашди. Кейин мени худди аёл кишини зўрлагандек зўрлашди, эрталаб соат тўртгача мени ўша ерда ушлаб туришди», – дейди 41 ёшли роҳинжа.

«Содир бўлган воқеаларга боғланган хаёллар мени ҳамма нарсадан кўпроқ қайғуга солади. Ўзимни жуда тушкун ҳис қиламан, муттасил руҳий изтиробдан қийналиб кетдим. Бунга тоқат қилиб бўлмайди», – дея қўшимча қилди у.

Роҳинжалар қайси давлатларга тарқаб кетган?

АҚШда жойлашган Қочқин аёллар иши бўйича комиссия томонидан Мьянмада олиб борган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, роҳинжаларга нисбатан жинсий зўравонликлар қасддан ва тизимли равишда содир этилган.

45 ёшли бошқа эркакнинг айтишича, у 2006 йилда Мьянма аскарларининг жинсий тажовузига учраган, шундан буён сурункали тушкунликдан азобланади.

«Улар мени ечинтиришди ва таёқ билан калтаклашди, – дейди у. – (Шундан кейин) чегара полициячиларидан бири мени зўрлади, кейин қамоққа ташлашди… Ҳатто адолат қарор топган тақдирда ҳам, бу менинг жароҳатларим учун бадал бўла олмайди.  Энди фақат ўлим мени бу оғриқлардан қутқариши мумкин».

Муаммо қай даражада  кенг тарқалгани ва бу ҳолатнинг нақадар узлукли тус олганлиги ҳозирча аниқ эмас, лекин БМТ ўтган йилда қанча роҳинжа эркаклари ва болалар жинсий зўравонлик қурбони бўлганини аниқлашга қаратилган тадқиқотини чоп этди.

Мьянмадаги роҳинжалар ҳаёти ҳамон хавф остида

Халқаро миграция ташкилоти вакилининг билдиришича, тадқиқотда қатнашган респондентларнинг 14,3 фоизи жинсий тажовузга учраганини айтган. Бу кичкина кўрсатгич эмас.

Тадқиқотдан яна шу маълум бўлдики, 89 нафар роҳинжа ўртасида ўтказилган сўровномада қатнашган эркаклар ва ўсмирларнинг учдан бир қисми жинсий зўравонликка дучор бўлган эркак ёки болани шахсан танийди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Халқаро жиноят судини роҳинжаларга нисбатан содир этилган жинсий зўравонликлар  даъвосини текширишга чақирмоқда.

Бошловчи: «Сиз эркакларнинг жинсий зўравонликка учраши ҳақида деярли эшитмагандирсиз. Аммо нодавлат ташкилотларининг маълум қилишича, бундай ҳолатлар жуда кўп. Бироқ иснод ва уят туфайли эркаклар ва болалар бу ҳақида айта олмайди. Шу сабабли ҳам бу турдаги жинсий тажовуз кўпинча гуманитар ташкилотлар назаридан четда қолиб кетаверади».

Ташкилот вакили: «Биз яқиндан бошлаб жинсий зўравонлик қурбони бўлганлар билан махсус тренинглар ташкил қилишни бошладик. Албатта, бу ҳали бошланиши, аммо ҳеч бўлмаса, бу ҳолат қурбонлари учун нимадир қилишга уриняпмиз. Чунки дунёнинг энг кўп қочқинлар яшовчи лагеридаги тажовуз қурбони бўлган эркаклар амалда ҳеч қандай ёрдамсиз ва маслаҳатсиз яшашга маҳкумлигича қолмокда, бу жуда ачинарли ҳолат».

Манба: Ал-Жазира

Яна ўқинг: Роҳинжа болалари таълим олиш имкониятидан маҳрум. Бунга ким айбдор?

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Малайзия қочқин роҳинжаларни очиқ денгизга ҳайдамоқчи эмас

855 15:02 14.07.2020

Бангладеш: роҳинжалар лагерида ҳам коронавирус аниқланди

281 21:30 15.05.2020

“Роҳинжаларни қутқаринг!”

938 19:30 24.04.2020

Денгизда оч қолиб кетган роҳинжалар қутқарилди

578 21:30 16.04.2020

Мьянма: Роҳинжалар вакили билан интервью чоп этган муҳаррир балога қолди

1712 00:00 02.04.2020

Роҳинжалик болаларнинг таълим олишига рухсат берилди

382 10:40 30.01.2020
« Орқага