Уйғур амалдор Шарқий Туркистондаги лагерларни ҳимоя қилди

18:30 26.06.2019 1984

Шарқий Туркистон губернатори ўринбосари Эркин Туниёз миллионлаб уйғур сақланаётган лагерларни ҳимоя қилди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”. 

БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 41-сессиясида нутқ сўзлаган Туниёз лагерларни “касбий таълим марказлари” деб атаб, у ерларда сақланаётганлар террорчилик ва радикализм қурбонига айланишдан асралаётганини, Хитой ҳукумати шу орқали Шарқий Туркистонда террорчилик ва радикализмга қарши курашаётганини иддао қилди. 

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишель Бачелет ўз нутқида Хитой ҳукуматини қаттиқ танқид қилди. 

Дунё уйғурлар конгресси раиси Исо Тўлқин эса Эркин Туниёз Хитой коммунистик партияси томонидан Шарқий Туркистонга юборилган киши эканини ва уйғур халқининг вакили эмаслигини таъкидлади. 

Хитой Шарқий Туркистондаги лагерлар учун анча вақтдан бери халқаро ҳамжамиятнинг танқидларига учраб келади. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!