Уйғур мусулмонлари Австриянинг пойтахти Венада «Шарқий Туркистонда рўза тақиқланган» мавзуида ифторлик дастури уюштирди.
Австрия Уйғур иттифоқи томонидан уюштирилган ифтор дастурига Венада яшаётган уйғур туркларидан ташқари кўп сонли меҳмон қатнашди.
Жаҳон Уйғур Конгресси Президенти Тўлқун Исо ўз нутқида Хитойнинг деярли 70 йил давомида уйғур туркларига қарши олиб борган репрессив амалиётига тўхталди.
Иса, уйғур туркларининг ўз овозини дунёга етказиш учун қилган саъй-ҳаракатлари ҳақида гапирар экан, бу кампания доирасида Англиянинг пойтахти Лондонда «Мустақил Уйғур Трибунали» ташкил этилганини айтди.
Бу маҳкама томонидан олиб борилган терговлар натижасида Хитойнинг уйғур туркларига нисбатан қилган ҳаракатлари «инсониятга қарши жиноят» сифатида баҳоланганини билдирган.
Исо сўнгги йилларда айрим Ғарб давлатлари парламентларида Пекин маъмуриятининг репрессив ҳаракатлари «геноцид» сифатида қабул қилинганини қўшимча қилди.
Унинг қайд этишича, 2017 йилдан бери Хитойнинг уйғур туркларига нисбатан «ассимиляция сиёсати» анча қаттиқлашган. Исо 2021 йил октябрь ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилотига (БМТ) аъзо 43 давлат Шарқий Туркистондаги инсоният фожиасини қоралаганини эслатди.
«Афсуски, мусулмон давлатларидан фақат Туркия, Босния ва Герцеговина ҳамда Албания Хитойнинг ҳаракатларини қоралаган, қолган мусулмон давлатлари эса бундан тийилди», - дея таъкидлаган Тўлқун Исо.