Янгиликлар

Уйғурлар масаласи: Ғарб давлатлари Хитойни қоралади, мусулмон давлатлар қўллаб-қувватлади

5631

Қирққа яқин давлат Хитойнинг Шарқий Туркистондаги сиёсатини қўллаб-қувватлаб БМТга мурожаат йўллади, дея хабар бермоқда “Евроньюс”.

Мурожаатда таъкидланишича, “терроризм ва радикализм билан юзлашган Хитой Шарқий Туркистонда касбий таълим марказлари очиш ва бошқа чоралар орқали кураш олиб бормоқда”.

Мурожаатга жами 37 мамлакат қўшилган бўлиб, улар орасида Россия, Саудия Арабистони, бир қатор Африка мамлакатлари, Шимолий Корея, Венесуэла, Куба, Беларус, Мьянма, Филиппин, Сурия, Покистон, Ўмон, Кувайт, Қатар ва БАА бор.

Айтиш мумкинки, ушбу хат ҳафта бошида бир қатор Ғарб давлатлари БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгашига йўллаган мурожаатига жавоб бўлди. Унда Хитой Шарқий Туркистондаги уйғурларни оммавий равишда ҳибсга олишни тўхтатишга, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва дин эркинлигини ҳурмат қилишга чақирилган.

Мурожаатга жами 22 мамлакат, хусусан, Австралия, Канада, Япония, Буюк Британия, Франция, Германия ва Швейцария дипломатлари имзо чеккан. Бу мурожаатга қўшилганлар орасида бирорта ҳам мусулмон давлат йўқ.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Вирус тарқалган ҳудудлардаги ўзбек талабалари Ватанга қайтарилади

440 21:00 25.01.2020

Покистон Хитойга миннатдорчилик билдирди

1623 15:40 25.01.2020

Хитой шаҳарларида ўнлаб ўзбек талабаси қолиб кетган 

1640 09:40 25.01.2020

Хитой: 41 миллион киши карантинда

2383 21:00 24.01.2020

Коронавируснинг сабаби илонларми?

4035 15:00 24.01.2020

Хитойликлар ҳадиси шариф кўрсатмасига амал қилишга мажбур бўлмоқда…

8281 13:40 24.01.2020
« Орқага