Янгиликлар

Уйини ижарага бериб кун кечирадиган президент 

2298

Георгий Маргвелашвили, эҳтимол, Грузиянинг энг машҳур президенти бўлса керак. У халқ орасида катта шуҳрат қозонган, ҳокимиятга тинч йўл билан келиб, тинч кетган Грузиянинг ягона президенти.

Маргвелашвили Михаил Саакашвилидан кейин ҳокимиятга келди. Унинг сайлов кампаниясига миллиардер Бидзина Иванишвили ҳомийлик қилган эди. Миллиардер, Грузиянинг кардинали, бу ҳалол одамни қўғирчоқ президент сифатида кўрган эди. Аммо Маргвелашвили характерни намоён этди – парламент Грузия фуқароларини яширин тинглашга имкон берадиган қонунни тарғиб қила бошлаганида у вето ҳуқуқидан 10 марта фойдаланди. Шу тариқа у халқ манфаати учун унга президент бўлишга ёрдам берган Иванишвили ва партиясига ҳам қарши чиқди.

2015 йил баҳорида Россия Президенти Владимир Путин билан кутилган учрашув бўлмади. Балки бунга сабаб Георгий Маргвелашвилининг Россия ташқи сиёсатини танқид қилган қатор баёнотлар билан чиққанлигидир. Парламентда нутқ сўзлаган Грузия президенти Россия Жанубий Кавказ ва Қора денгиз соҳиллари хавфсизлигига катта таҳдид солаётганини таъкидлаган. Маргвелашвили "Грузия ҳудудининг бир қисмини босиб олиш ва ҳарбийлаштириш минтақадаги беқарорлик хавфини кучайтирмоқда" деб таъкидлаган эди. 2015 йил май ойида у Грузия, Молдова ва Украина Россиядан узоқлашаётгани ҳақида фикр билдирди. Грузин тилидан ташқари, у рус ва инглиз тилларини яхши билади.

Маргвелашвили ҳар доим ўзининг қатъий тамойилларига амал қилган – 5 йил давомида у Саакашвили даврида ҳукм қилинган юқори лавозимли шахсларнинг ҳеч бирини авф этмаган. Саакашвилини Грузияда порахўрликни тугатганини тан олиб, унга юксак баҳо берган.

Бугун Маргвелашвили қандай яшаяпти?

Халқ орасида катта шуҳрат қозонганига қарамай, Маргвелашвили иккинчи муддатга сайланмади. Унинг ўзи можаролардан ва президент ҳокимиятини чеклаш билан доимий курашдан чарчаганини айтди. Бу билан у нафақат президентликдан, балки сиёсатдан ҳам истеъфога чиқди.

Ўша пайтда Грузия президентининг маоши тахминан 2,6 минг долларни ташкил қилган. 

Сиёсатдан кетганидан кейин Маргвелашвили  Тбилисидан 70 чақирим узоқликдага Душетига кўчиб кетди. Президентлик даврида 2,5 минг долларга сотиб олган ерида сайёҳлар учун уй қурди. 

Кичкина, қулай, содда, ажойиб боғ ва ғайриоддий кўринишга эга бу уйда Грузиянинг собиқ президенти уни ижарага бериб тирикчилик қилиши етти ухлаб тушингизга кирмайди!

Маргвелашвили боғни парвариш қилади, картошка ўстиради, дурадгорлик ишларини ҳам қилади. Тбилисининг шов-шувларидан узоқроқ жойда, рафиқаси ва икки фарзанди билан осуда ҳаёт кечирмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фаришталари бўлмайдиган хонадон

2025 08:30 01.05.2020

Уйдаги жанжалнинг дориси борми?

1407 04:00 01.05.2020

Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тартибига ўзгартириш киритилмоқда

1121 15:40 22.04.2020

“Уйларимизни масжидга айлантирайлик”

1119 17:30 09.04.2020

Хайрулла Ҳамидов: Одам бўлиб чиқинг уйларингиздан...

2689 11:00 01.04.2020
« Орқага