Уйланишдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш ҳақида

14:00 13.10.2018 918

Мажлис уйланишдан олдин икки никоҳланишни истовчилардан бирида юқумли ёки уйланиш мақсадларига таъсир ўтказадиган хасталикни аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтиш масаласини кўриб чиқди. Бу борада тайёрланган илмий тадқиқотни атрофлича ўрганиб чиққандан кейин мажлис қуйидагиларга қарор қилди:

1. Уйланишдан олдин ўтказиладиган тиббий кўрикнинг юқумли ёки уйланиш мақсадларига таъсир ўтказадиган хасталикни аниқлашда фойдалари бор. Бу сабабли уйланишдан сақланиш мумкин. Шу билан бирга, бу ишнинг айб ва салбий тарафлари ҳам бор. Хусусан, бировнинг айбини очиш, унга маънавий зарар етказиш ва келажагини хавф остида қолдириш кабилар.

2. Тиббий кўрикни манъ қилувчи нарса шариатда йўқ. Жумладан, ирсий кўрикнинг ҳам. Фақат, айбни ошкор қилмаслик керак ва даволанишга йўл топиш лозим.

3. Агар никоҳни истовчи тарафлардан бири уйланишдан олдин тиббий кўрикни шарт қилса, монеълик йўқ.

4. Агар икки тараф уйланишдан олдин келишган ҳолда тиббий кўрикдан (ирсийдан бошқа) ўтишни истасалар, мо-неълик. Фақат, сатр бўйича Ислом одобларига амал қилиш ва бошқа тарафга зарар еказмаслик шарт.

5. Икки тарафга ҳам уйланишдан олдин ўзидаги юқумли ёки уйланиш мақсадларига таъсир ўтказадиган хасталикни яшириш жоиз эмас. Агар яширса ва бу иш иккинчи тарафнинг хаста бўлиши ёки ўлимига сабаб бўлса, сабабчи тараф шариат ҳукми бўйича барча жазо ва тўловларни ўташи мажбурий бўлади.

6. Агар никоҳдан кейин икки тарафдан бири иккинчисининг юқумли ёки уйланиш мақсадларига таъсир ўтказадиган хасталиги борлигини билиб қолса, никоҳни бузишга ҳаққи бор”.

Фатво ва илмий баҳслар бўйича Eвропа мажлиси таркиби:

Шайх доктор Юсуф Қаразовий – раис (Қатар).

Шайх қози Файсал Мавлавий – раис ноиби (Ливан).

Шайх Ҳусайн Муҳаммад Ҳалова – бош котиб (Ирландия).

Турли давлатлардан йигирма тўртта аъзо мавжуд.

Fiqh.uz

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!