Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Ўз боласидан воз кечган «она»

2309

2019 йилда Ғарбнинг йирик оммавий ахборот воситалари исломдан қайтган, ота-онасига оқ бўлган Раҳаф ал-Кунун ҳақида бонг уришган эди. Ўн тўққиз ёшли қиз унинг фикрича «эркини бўғмоқчи» бўлган мамлакати ва ота-онасидан қочиб кетган эди.

Кўз очиб юмгунча деярли барча йирик оммавий ахборот воситалари унинг ҳолатини фаол ёритишни бошлади. Канада унга сиёсий қочқин мақомини бериб, ҳатто шу давлат ташқи ишлар вазири у билан учрашди ҳам. Шу тариқа Раҳафнинг “озод ва эркин” давлатдаги ҳаёти бошланди. Аммо, исломдан юз ўгирган Раҳаф Ғарбнинг дунёвий ҳаёт тарзига тўлиқ сингиб кетишга қарор қилган кўринади. У шу вақт ичида туғилган қизини ва боланинг отаси деб гумон қилинаётган эркакни ташлаб кетди. Бунга «ота» ДНК тестини ўтказиб, ўзининг болага бегона эканлигини билгач содир бўлди. Ҳалол никоҳдан воз кечиб “озодлик”ка эришган Раҳаф отаси номаълум бўлган қизидан воз кечди. Албатта шундай қилади-да, ахир унинг “эркин ва маданий” ҳаётдан завқланишига ким тўсқинлик қила оларди?!

Ажабланарлиси шундаки, у ота-онасининг «зўравонлиги»дан қочиб, ўз боласини ундан ёмон ҳолатга дучор қилди. 

«Менинг оилам менга ҳурмат билан муносабатда бўлмаган... Аёллар мустақил бўла олмайдилар, уларга ҳамма нарса учун эркак васийнинг рухсати керак», деб шикоят қилган эди бир пайтлар Раҳаф ал-Кунун. 

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, Раҳафнинг отаси Саудия Арабистони шаҳарларининг бирида ҳоким лавозимида ишлаган. Қизининг Исломдан чиққанини эшитгач ундан воз кечган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бола ўзиники бўлса, истаганча калтаклаш мумкинми?

1090 21:32 29.11.2021

Беш кунлик боласини сотаётган «она» қўлга олинди

578 08:40 14.10.2021

Москвада туғилган бола учун суюнчи пули берилмоқда

1112 19:45 27.09.2021

«Толибон» бола ўғирлаганларни қатл этди. Улар орасида ўзбекистонлик аёл борлиги иддао қилинмоқда

6899 15:55 13.09.2021

«Кўчага чиқишга қўрқиб қолдим» – Фаластинлик бола

1134 15:30 11.09.2021

Покистон: 4 яшар болага фикр билан бошқариладиган қўл ўрнатилди

1086 19:10 29.08.2021
« Орқага