Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ўз хатосини кўрмаган киши маърифатга эришолмайди

1167

Бизнинг бугунги кунда чекаётган ғамларимиз, тортаётган аламларимизнинг аксари душманлардан эмас, балки ноқис мусулмондандир. Чунки душман жуда қадимлардан бери бор бўлиб келган, аммо чин мусулмонлар уларнинг устидан ҳамиша порлоқ зафарлар қозониб келганлар, қанча юксак маданиятларни таъсис этганлар, жаҳонга ҳоким бўлиб, қанча халқларни асрлар бўйи адолат ва саодат билан бошқариб, идора этиб келганлар!

«Киши ўз қусурини кўрмоғидек ирфон бўлмагай».

Ислом олами кишининг ўз хатосини, камчилигини кўришга, уларни тузатмоққа, усулини ўзгартирмоққа йўналтиради.

Бу кун Ислом номидан ўртага чиққанларнинг аҳволига, сўзларига, ишларига қараб, уяламан, ўкинаман, эзиламан: янглиш фикрлар билан ҳаракат этадилар, янглиш усуллар билан ишлайдилар. Дўстни душман ўрнида кўрадилар, ўзлари ўтирган шохни кесадилар, кўнгил олмоқ ўрнига, кўнгилни бузадилар, қалбни жароҳатлайдилар, нафратга қоладилар, мухолафатлари ортади, мужодала жабҳаларини кўпайтирадилар.

Бу кун Исломни бир юрт ичида ёймоқнинг, ривожлантирмоқнинг, севдирмоқнинг, асрамоқнинг бош усули – яхшилик, сабр, муҳаббат ва марҳаматдир; қаттиқлик, қаршилик, ғавғо ва уруш эмасдир! Яхши бир мусулмон, шак-шубҳасиз, соғлом бир иймон соҳиби, охират саодатини ўйлайди, фидокор, сабрли, марҳаматли, афв этувчи, меҳр-муҳаббат ва ҳурматга тўлиқ, чиройли ахлоқли, киришимли, ширин тилли, очиқ юзли, хайрхоҳ... бир кишидир. Шундоқ эканлигини ҳар кимга кўрсатмоғи лозим. Суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Биров билан киришолмайдиган, (чиқишолмайдиган) одамда ҳеч бир хайр (яхшилик) йўқдир», деб марҳамат этганлар. Ҳадис мазмуни шундай.

Бу кун ҳар бир мусулмон ўз ҳолига, кўриниши-қиёфасига, кийимига, феъл-атворига, сўзига ишига жуда диққат этиши, эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиши, ёмон таассурот уйғотишдан эҳтиёт бўлиши лозимки, бошқалар, яъни номусулмонлар ундан ғазабланиб, ундан нафратланиб, Исломдан узоқлашмасинлар! Ҳар бир мусулмон бошқаларга Исломни танитмоққа, севдирмоққа уриниши, бунинг учун эса ўзини яхши ўрнак бўлгулик, ҳавас қилгулик, ёқтиргулик бир шахсият айланиши лозим. Агар Аллоҳ жалла жалолуҳунинг ризосига эришмоқни истаса, йўл шу йўлдир, муваффақиятга эса шу йўлдан борилади ва эришилади...

Шайх Маҳмуд Асъад Жўшон, ("Муваффақиятга эришишда севгининг кучи" китобидан) 

Таржимон: Мирзо Кенжабек

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Маънавият ва маърифат маскани ташкил этилади

636 18:35 28.03.2021

Туркия билан диний-маърифий соҳада ҳамкорлик йўлга қўйилади

1168 08:45 29.01.2021

«Келинига ошиқ бўлган шоҳ» эртаги болаларни яхшиликка етаклайдими?

3596 18:40 23.01.2020

“Энг маърифатли имом – 2019” кўрик-танлови бўлиб ўтди

1615 18:40 12.12.2019

Маърифат аждодларимизнинг биографиясида эмас, улар ёзган асарларда

1423 12:00 11.10.2019
« Орқага