Янгиликлар

ЎзА сайтида «Имом Бухорий ҳадислари» бўлими очилди

581

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги билан ҳамкорликда муборак Рамазон ойи муносабати билан ЎзА сайтида “Имом Бухорий ҳадислари” номли бўлим ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати маълум қилди.

Ушбу бўлимни очишдан мақсад, Ислом динининг асл моҳиятини ёшларга ҳадиси шарифлар орқали етказиш, юртимиздан етишиб чиққан Имом Бухорий ва бошқа муҳаддис алломалар қолдирган бой илмий меросни халқимиз ўртасида кенг тарғиб қилишдан иборат.

Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Имом Бухорий ҳазратлари тўплаган ҳадислари ушбу бўлимда босқичма-босқич тақдим этиб борилади.

Ҳадисларни баён этиш жараёнида унинг кўпчилик тушунадиган, содда тилда бўлишига алоҳида эътибор қаратилди. Қолаверса, юртимизда асрлар оша мусулмонларнинг фиқҳий мазҳаби бўлмиш, Ҳанафий мазҳабида бўлиши ҳам эътиборга олинган.

“Имом Бухорий ҳадислари” номли бўлим фаолиятини Имом Бухорий бобомизнинг иккинчи бош асарлари бўлмиш «Ал-адаб Ал-Муфрад» китобларига забардаст уламо, фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қилган шарҳларидан бошлашга қарор қилдик. Имом Бухорий ҳазратлари ушбу китобларида одоб-аҳлоқ масалаларига оид ҳадисларни саралаб келтирганлар.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Маънавият дарсида Бухорий ҳадислари ўргатиляпти

998 11:05 19.09.2019

Адабиёт дарсида ҳадис ўрганишибди...

1764 10:53 17.09.2019

Бухорийларни кўпайтирайлик

890 12:39 28.08.2019

Қозоғистон парламент Раиси имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди

354 14:24 06.06.2019

Ўзбекистон тез орада яна Ислом илмлари ўчоғига айланади

2923 19:30 06.07.2018
« Орқага