Ўзаро иттифоқ ва биродарлик

20:00 02.05.2019 966

Мазҳабий ихтилоф бу умматда доимий бўлиб турган. Лекин шунга қарамасдан Ислом тарихи бирдамлик ва иттифоқ, ўзаро ҳурмат ва муҳаббат ҳамда аҳилликнинг хайратланарли воқеалари ила тўлиб тошгандир. Салафи солиҳларимиз тўғри ихтилофдан ҳеч қачон қочмаганлар. Лекин қалбий ришталарни ўта мустаҳкам қилишга ҳаракатни ҳам баробар йўлга қўйганлар.

Аллома Ибн Қайюм раҳматуллоҳи алайҳ айтадиларки:
"Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ва Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ўрталарида юзта масалада ихтилоф бор эди. Лекин шунга қарамасдан икковлари ўртасида бениҳоя муҳаббат бор эди".

"Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу ва Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ўрталарида ўттиз еттита масалада ихтилоф бор эди. Лекин бир-бирларига бўлган ихлос ва муҳаббатлари барчага аён эди".

Худди шундай барча фуқаҳолар ўртасида бир неча масалаларда ихтилоф бор эди. Лекин бирдамлик ва исломий биродарлик жиҳати доимо устун турди.

(Афсуски, бугун мусулмонлар бир-бирини кофир ва фосиққа, адашган ва жоҳилга чиқариш билан оворалар....)

“Ғейр муқаллидийн! Эк тааъруф” китобидан
Абдулқайюм Комил таржимаси (11-бет)

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!