Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Ўзбек атеисти борлигини билмайман. Аммо...

4444

Бир ярим йил аввал бир гуруҳда ўзбек атеистлари ҳақида "Нима учун бизнинг ўзбек атеистлари билан европа атеистлари орасида катта фарқ бор?" – деб савол беришганида шундай жавоб ёзгандим:

"Мен ҳақиқий ўзбек атеисти борлигини билмайман. Мен билган "ўзбек атеистлари"нинг барчаси, ҳеч қандай истисносиз тарзда шунчаки исломофоб одамлар. Яъни, улар ўзларинг динсизлик эътиқодини яшаб юравермайди, аксинча, баъзилари эртаю кеч, баъзилари имкон бўлиши билан Исломга тош отади. Мен уларни атеист эмас, "Мусулмон жамиятда туғилган, аммо Ислом буйруқларига амал қилишни истамагани учун шу дин ва унга у ёки бу миқдорда амал қиладиган жамиятдан нафратланадиган"лар деб таъриф берган бўлардим.

Ғарбдаги атеистларнинг аксари ўзи яшаб турган давлатдаги динлар билан иши бўлмайди, шунчаки, ўзини динсиз деб эълон қилиб шунга кўра яшаб юраверади. Масалан, Стивен Ҳокинг классик атеист эди. Унинг бирон динга тош отганини билмайман. Ўзбек атеистлари ҳам шу одамдан ўрнак олса, ҳақиқий "атеист" номига муносиб бўлса керак".

Афсуски, ўзини "атеист", "агностик" деб санайдиган баъзи миллатдошлар ҳалигача шу фикримни тасдиқлашда давом этяпти.

Бугун Термиз Давлат Университетининг ректори Абдуқодир Тошқулов Олий ва ўрта-махсус таълим вазири этиб тайинланди. Бу одам 2 йилча аввал ТВ жонли эфирида "Биз таълим тизимини Исломдан узиб қўйдик", деган гапи билан машҳур бўлган. Кўпчилик уни шу гапи туфайли, таниди, ҳурмат қилди. Вазир этиб тайинланганида ҳам унга хайрихоҳлар ўша таассурот таъсирида хурсанд бўлишди.

Айрим атеистлар эса "Энди ОТМларни мадрасаларга айлантиришмасмикан? Янги ОТ вазири муборак, зомбилар", деб киноя қилибди.

Мен ҳали Абдуқодир Тошқулов таълим тизимида қандай ўзгаришлар қилишини билмайман, шунинг учун ҳозирча кузатувчи мақомида қолишни маъқул кўраман. Аммо "тараққиёт тарафдори" бўлган атеистлар ҳам вазирга унинг илмий ва амалий фаолиятига эмас, диний қарашларига қараб баҳо бермоқчи бўлаётгани, уни қўллаб-қувватлаётганларни эса зомбиликда айблаётгани қизиқ.

Мусанниф Адҳам

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Элиф ва Меҳмет» мультсериали. 5-қисм

15 16:00 06.03.2021

Жаҳрий зикр қилишликдаги одоблар

105 15:16 06.03.2021

"Фотиҳа"нинг муҳим бир ояти

250 15:01 06.03.2021

Сенегал: мухолифатчининг ҳибсга олиниши ортидан тўполонлар (фото)

97 14:30 06.03.2021

Маҳр борасида қай даражада маълумотга эгамиз?

211 14:05 06.03.2021

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Мьянма бўйича бир тўхтамга келолмади

134 13:30 06.03.2021
« Орқага