Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Олимпия қўмитаси Туркияда қолиб кетган ўзбек курашчилари ҳақида маълумот берди

1144

Маълумки бир гуруҳ ўзбек спортчилари Туркиянинг зилзила юз берган минтақаси Қаҳраманмараш шаҳрида бўлиб турган эди. Ўзбекистон олимпия қўмитасининг матбуот хизмати спортчиларимизнинг Туркиядан олиб келиш ишлари ҳақида хабар берди.

“Туркиянинг Қаҳраманмараш шаҳридаги халқаро мусобақада иштирок этган спорт курашлари бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Анқара шаҳрига олиб келинди. Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчихонаси кўмаги билан амалга оширилган жараён муваффақиятли ўтказилди.

Ҳозирда барча ҳамюртларимизнинг саломатлиги яхши. Режага мувофиқ, улар даставвал Туркия пойтахтидан Истанбул шаҳрига йўл олишади ва у ердан Тошкентга қайтиб келишади. Хабар берганимиздек, кеча Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси Бош котиби Шуҳрат Мамадалиев ҳамюртларимизни мамлакатимизга олиб келиш учун Истанбулга жўнаб кетган эди. Бугун у делегациямизга қўшилиб, спортчи ва мураббийларимизнинг Тошкентга қайтиб келиш жараёнига бошчилик қилади”, дейилади қўмита хабарида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон-Саудия Арабистони келишувининг геосиёсий аҳамияти: АҚШ ўйиндан чиқарилдими?

256 20:30 22.03.2023

Таровеҳ муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

361 19:42 22.03.2023

Энг яхши табиб

442 19:15 22.03.2023

«Пекин Ашхобод билан муносабатларга катта эътибор беради» — Си Цзинпин

376 18:40 22.03.2023

РЎЗАГА ОИД ФАТВОЛАР

75 18:05 22.03.2023

Асад режими Ҳалаб аэропортига ҳаво ҳужуми юзасидан Исроилни айбламоқда

266 17:10 22.03.2023
« Орқага