Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбек тили мавқеини кўтариш мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди

1699

Тил – миллат руҳиятининг бетакрор кўзгуси, миллат тафаккурининг ўзига хос инъикоси сифатида жамият ҳаётида муҳим ўрин тутади. Айниқса, глобаллашув жараёнлари шиддатли тус олган ҳозирги даврда миллий тилларнинг тақдири масаласи дунё халқлари олдида кўндаланг бўлиб қолди. Қайси бир давлат, халқ ўз она тилиси устида жиддий бош қотирмаса, ўша тилнинг ва шу тилни кўтариб юрган инсонларнинг тақдири забун бўлишини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди.

Дунёдаги 7000 дан ортиқ тиллар ичида ўзбек тили ўзининг бой тарихи, бетакрор сўз бойлиги, дилортар жозибаси билан алоҳида ажралиб туради. Бу тил Маҳмуд Кошғарийлар, Алишер Навоийлар, Бобурлар, Машрабу Фитратлар, Чўлпонларнинг бешиги устида алла бўлиб янграган тил, бу тил Президентимиз томонидан БМТнинг юксак минбаридан бутун дунёга таралган тил. Бу тил бизни оқ ювиб, оқ тараган Онамизнинг тили. Уни эъзозлашимиз, ҳимоя қилишимиз шарт. Ёш авлодни ташқаридан келаётган ёт ғоялардан, кўринмас мафкуравий тазйиқлардан сақлаб қолишнинг ягона йўли уларга миллий қадриятларимизнинг, маънавиятимизнинг бетакрор тимсоли саналган она тилимизни чуқур ўргатиш, унинг гўзалликларини ҳис қилдириш ва ҳимоялашни сингдиришдан иборатлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. Кейинги тўрт йил ичида Ҳукумат томонидан ўзбек тили, яъни давлат тилини ўргатиш ва ўрганиш соҳасида 14 та меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиши остида ҳам айни мана шу ҳақиқат ётибди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

176 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

337 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

533 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

308 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

276 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

1943 12:50 30.11.2022
« Орқага