Янгиликлар

Ўзбек вирусологлари жамоаси ватанига қайтишди

901

8 май куни коронавирус билан курашиш тажрибасига эга бўлган саккиз нафар ўзбек вирусологлари ва эпидемиологлари Душанбега ёрдам кўрсатиш учун учиб кетишган эди.

Икки ҳафта давомида улар тожикистонлик ҳамкасбларига коронавирус тарқалишига қарши курашишда ёрдам беришди.

Мутахассисларимиз томонидан Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари ҳамда шифокорлари иштирокида қатор анжуманлар ташкил этилиб, уларда Ўзбекистондаги эпидемик вазият ва касалликнинг олдини олишда амалга оширилган чора-тадбирлар, эришилган ютуқлар ҳақида батафсил маълумот берилди, ўзаро фикр ва тажриба алмашилди. Шунингдек, касалликка чалинганларни самарали даволаш, шахсий ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиш, гигиена қоидаларига риоя қилиш ва шифохоналарда зарарсизлантириш тадбирларини амалга ошириш тартиб-қоидалари бўйича мастер-класс машғулотлари ҳам ўтказилди.

Бугун ўзбек шифокорлари юртимизга қайтиб келишди.

Гуруҳ раҳбари Неъматжон Иброҳимовнинг сўзларига кўра, қўшни давлат ҳукумати томонидан кўрилаётган чоралар тез орада ижобий натижаларга олиб келиши керак.

Тожикистонда бўлиб қайтган тиббий гуруҳ таркибидаги барча, яъни 8 нафар тиббиёт ходими Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирус пандемияси жаҳон иқтисодиётига қанчалик қимматга тушяпти?

388 13:30 20.09.2020

ЖССТ: “Вазият ўта ёмонлашиши мумкин”

1325 13:25 14.07.2020

Хитойда янги вирус аниқланди. Яна пандемия бўладими?

3148 13:50 30.06.2020

Ниқоб таққан ҳолда намоз ўқиш мумкинми?

1071 10:19 23.04.2020

Хитой: “Вирус биздан тарқалмаган”

2429 16:00 20.04.2020
« Орқага