Янгиликлар

Ўзбекистон Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузилишини олқишлади

363

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотга кўра, расмий Тошкент Афғонистоннинг сиёсий етакчилари томонидан инклюзив ҳукумат ва Миллий ярашув бўйича олий кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги келишувга эришилганини қўллаб-қувватлайди.  

“Умид қиламизки, ушбу муҳим қарорлар қўшни Афғонистонда сиёсий музокараларга ҳамда мустаҳкам ва узоқ муддатли тинчликка йўл очади.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Афғонистон халқи билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашда, афғонлараро сиёсий жараённи ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда ҳамда тинч ва фаровон Афғонистонни барпо этиш учун ҳар жиҳатдан ёрдам беришда давом этади”, – дейилади баёнотда.

Афғонистон президенти ниҳоят асосий рақиби билан келишув тузди

Генерал Дўстум Афғонистон тарихидаги биринчи ўзбек маршалига айланди 

Кеча, 17 май куни Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва унинг президент сайловидаги асосий рақиби, собиқ бош вазир Абдулла Абдулла ўртасида инклюзив ҳукумат бўйича келишув тузилди. Унга мувофиқ Ғани президент лавозимида қолади, Абдулла эса толиблар билан музокаралар ўтказиш учун Миллий ярашув бўйича олий кенгашга бошчилик қилади. Бундан ташқари, Абдулла вазирлар ва вилоятлар ҳокимларини тайинлашда президент билан тенг иштирок этади. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Афғонистонлик ўзбек олигарх вафот этди

1699 12:30 06.07.2020

Ўзбекистон: Марказий Осиё барқарорлиги Афғонистондаги хавфсизликка боғлиқ

722 16:45 30.06.2020

“Толиблар билан тил топишинглар...”

940 17:00 29.06.2020

Афғонистондаги америкаликларни ўлдириш учун Россия пул таклиф қилганми?

1128 14:32 27.06.2020

“Толибон” асирларни озод қилишни давом эттирмоқда

502 15:30 22.06.2020

Афғонистон: Қуръон курсида портлаш

1119 13:20 19.06.2020
« Орқага