Янгиликлар

Ўзбекистон: «Афғонистондаги тинчлик жараёни мамлакатнинг барча сиёсий кучлари ва этник гуруҳларини қамраб олиши керак»

428

Ўзбекистон Доҳадаги (Қатар) афғонлараро конференция қарорларини ва унинг иштирокчилари томонидан қабул қилинган Тинчлик тўғрисидаги қўшма резолюцияни қўллаб-қувватлайди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тарқатилган баёнотда ана шундай дейилган.

Томонларнинг афғонлараро кенг қамровли музокаралар орқали барқарор тинчликка эришишга содиқлиги Афғонистон муаммосини ҳал қилишнинг ягона тўғри йўлидир.

Ўзбекистон доим тинчлик жараёни мамлакатнинг барча сиёсий кучлари ва этник гуруҳларини қамраб олиши керак деган қатъий фикрда бўлган. Бунда бош ролни афғонларнинг ўзлари ўйнаши керак.

Мамлакатда узоқ кутилган тинчликни ўрнатиш бўйича сиёсий жараён афғонларнинг ўзлари томонидан ҳамда Афғонистон халқи раҳбарлигида амалга оширилиши лозим.

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Афғонистонда ҳақиқий тинчликка эришиш бўйича саъй-ҳаракатларни бундан кейин ҳам давом эттиришга тайёр.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон аёллар учун қанчалар хавфсиз?

703 16:30 16.10.2019

Элчи: «Хорижий сармоядорларнинг Ўзбекистонга пул киритишдан айрим раҳбарларнинг савияси тўсқинлик қилмоқда...»

280 15:35 16.10.2019

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарачилари ҳамкорликда машғулот ўтказдилар

170 18:30 14.10.2019

Расмий хабар: Шавкат Мирзиёев Бокуга жўнаб кетди

134 14:15 14.10.2019

Марказий банк раиси: «Доллар ишлатилишига қарши прокуратура орқали курашиш нотўғри...»

563 20:35 11.10.2019

Энди Саудия Арабистонига Ўзбекистондан кунига икки самолёт учади

985 18:45 11.10.2019
« Орқага