Янгиликлар

Ўзбекистон: бизнес «форс-мажор» ҳолатига ўтмоқда

946

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тарқатган маълумотларга кўра,  Дунёдаги эпидемиологик вазият ва Ўзбекистонда коронавируснинг тарқалиши туфайли ҳукумат шартномалар бажарилмаган тақдирда бизнес учун «форс-мажор» режимини жорий этишга қарор қилди.

Қайд этилишича, коронавирус пандемияси ва глобал инқирознинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш учун вазирликка тадбиркорлик субъектларининг талабларига биноан енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари сертификатларини бериш топширилди.

Сертификатни бир кунда олиш мумкин (агар форс-мажор ҳолати коронавирус билан боғлиқ бўлса).

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 февралдаги 63-сон қарори билан тасдиқланган Енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, форс-мажор – бу томонларнинг иродаси ва фаолиятларига боғлиқ бўлмаган табиат ҳодисалари (зилзила, кўчки, бўрон, қурғоқчилик ва бошқалар) ёки ижтимоий-иқтисодий ҳолатлар (уруш ҳолати, қамал, давлат манфаатларини кўзлаб импорт ва экспортни тақиқлаш ва бошқалар) сабабли юзага келган шароитларда ташқи савдо битимлари (шартномалар) ва халқаро шартномалар бўйича томонларга қабул қилинган  мажбуриятларни бажариш имконини бермайдиган фавқулодда, олдини олиб бўлмайдиган ва кутилмаган ҳолатлар.

Билдирилишича, бундай ҳолатларга қарздорнинг контрагентлари томонидан мажбуриятлар бузилиши, бозорда мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган товарларнинг йўқлиги ва бошқалар кирмайди.

Умуман олганда, томонлардан бирида енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари юзага келган тақдирда, томонлар ўзаро манфаатли шартлар билан келишиб олишга ҳаракат қилишлари мумкин (масалан, шартнома мажбуриятларини ўзгартириш орқали мажбуриятларни бажариш муддатини узайтириш).

Агар томонлардан бири келишувга эриша олмаса, енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатини тасдиқлайдиган сертификатни олиш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига мурожаат қилиши мумкин.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан юқорида кўрсатилган сертификатларни расмийлаштиришда республиканинг хўжалик субъектларига ёрдам бериш учун барча зарур чоралар кўрилади, дейилган вазирлик маълумотида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Суғуртасиз автомобил жарима майдонига олиб кетилмайди

270 09:05 30.09.2020

Ислом тараққиёт банкининг 46-йиллик йиғилиши Ўзбекистонда ташкил этилади

264 17:26 29.09.2020

Ўзбекистон – Афғонистон: пандемияга қарамай, товар айланмаси ошди

334 22:00 25.09.2020

Россия ва Хитойдан вакцина сотиб олинади

676 19:40 25.09.2020

Тожик - ўзбек чегараси қачон очилади?

553 20:50 24.09.2020

Ўзбекистонлик муҳожир Каменск чодир лагерида вафот этди

639 18:15 24.09.2020
« Орқага