Янгиликлар

Ўзбекистон Бош санитария врачи коронавирус бўйича халққа мурожаат қилди

2207

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидиологик осойишталик агентлиги директори, Ўзбекистон Республикаси бош санитария врачи Баҳром Алиматов ўзбекистонликларга мурожаат қилди ва ҳаммаси жойида экани ҳақида маълумот берган. Шунингдек, мутахассис Хитойдаги ватандошлар билан боғлиқ вазиятга ҳам ойдинлик киритган. 

“Ташқи ишлар вазирлиги билан Хитойдаги элчихоналаримиз орқали Ухан ва бошқа касаллик қайд этилган провинциялардаги фуқароларимизнинг соғлиғи устидан назорат ўрнатганмиз. Бугунги кунда Ўзбекистон фуқаролари орасида ушбу касаллик келиб чиққан ҳудудларда касалликка чалинганлари йўқ. Уларга соғлиғи масаласида қанақа ёрдам керак бўлса, бериб келмоқдамиз. Уларнинг Ватанга қайтиши назоратга олинган”, дейди мутахассис.

Ўзбекистон Республикаси Бош санитария врачи коронавирус бўйича фуқаролар орасида ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқлигини айтган. 

“Халқимизга мурожаат қилиб шуни айтмоқчиманки, бугунги кунда ортиқча хавотирга ўрин йўқ. Мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарор. Ташқаридан коронавирус ва бошқа ўта хавфли юқумли касалликлар кириб келишини олдини олиш бўйича профилактик чора-тадбирлар доимий равишда ўтказилиб борилмоқда. Ўртада тўсиқ-тизим мавжуд. Агар касалликка гумон қилинган шахслар аниқланадиган бўлса, уларни ташхисни қўйиб даволаш ва соғлом қатламдан муҳофаза қилиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган”, деб қўшимча қилган Баҳром Алиматов.

Соғлиқни сақлаш ходимининг сўзларига кўра, ҳолатни назорат қилиш бўйича  Божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Чегара қўшинлари, Бош прокуратура ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ишлар олиб борилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирус пандемияси жаҳон иқтисодиётига қанчалик қимматга тушяпти?

246 13:30 20.09.2020

Коронавирус: беморлар сони 30 миллиондан ошди, эпидемия назоратдан чиқди 

927 21:00 18.09.2020

Коронавирус вакциналарининг ярмини бой давлатлар сотиб олди

783 13:20 18.09.2020

“Ал-Ақсо” масжиди вақтинча ёпилади

691 09:15 17.09.2020

“15 октябрдан карантин чоралари яна қаттиқ кучайтирилиши ростми?”

2351 15:25 15.09.2020

Ироқ:пандемия бошлангандан бери илк бор жума намози ўқилди

151 10:00 12.09.2020
« Орқага