Янгиликлар

Ўзбекистон бозорида исломий облигациялар пайдо бўлади

1098

Ўзбекистон бозор иштирокчиларига қўшимча капитал жалб қилиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида биринчи марта мамлакатдаги компанияларга шариат қонунларига мувофиқ облигациялар (суқуқ) чиқаришга рухсат бермоқчи, дея хабар қилмоқда Kun.uz мухбири. 

«Исломий облигациялар бўйича - бу келгуси йилнинг ўрталаригача бўлади, деб умид қиламан», - дея Kun.uz’нинг тегишли саволига жавоб қайтарди Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назиров.

Унинг сўзларига кўра, агентлик Ислом тараққиёт банки (ИТБ) миссиясининг келишини кутмоқда, унинг қўллаб-қувватлаши билан ушбу маҳсулот Ўзбекистон бозорига киритилади.

«ИТБ миссияси келаси ой келади. Улар биз учун маҳсулот ишлаб чиқади ва юридик жиҳатдан мавжуд бўлиши учун қонунчиликка қандай ўзгартиришлар киритишимиз кераклигини аниқлашга ёрдам беради», - дея таъкидлаб ўтди Назиров.

Шу билан бирга, у суқуқ (исломий облигация) Ўзбекистонда жуда оммабоп бўлишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Молия вазирлиги Ўзбекистонда исломий банк ва молия иши инфратузилмасини яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори лойиҳасини ишлаб чиқди, бироқ у қабул қилинмади. Ҳужжатда президентнинг Ўзбекистон Ислом тараққиёт банки (ЎИТБ)ни ташкил этиш тўғрисидаги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилганди.

ЎИТБ стандарт чакана хизматларнинг кенг спектрини, шу жумладан, экспорт-импорт, уй-жой қурилиши, тижорий кўчмас мулкни молиялаштириш, лизинг хизматлари (ижара), суғурта (такафул), шунингдек, тузилмавий бўлинмалар орқали қимматли қоғозлар бозоридаги хизматларни (суқуқ) тақдим этиши режалаштирилган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон – Афғонистон: пандемияга қарамай, товар айланмаси ошди

216 22:00 25.09.2020

Россия ва Хитойдан вакцина сотиб олинади

481 19:40 25.09.2020

Тожик - ўзбек чегараси қачон очилади?

390 20:50 24.09.2020

Ўзбекистонлик муҳожир Каменск чодир лагерида вафот этди

562 18:15 24.09.2020

Маршал Абдул Рашид Дўстум: "Ўзбек тилим, миллатим, ифтихорим менинг!"

1347 16:40 24.09.2020

Россиядаги юртдошларимиз махсус автобусларда Ўзбекистонга олиб келинади

146 10:40 24.09.2020
« Орқага