Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистон делегацияси «Ал-Азҳар» раҳбарияти билан учрашди

1201

6-9 декабрь кунлари Мисрнинг янги маъмурий пойтахтида 49 та давлат иштирокида Ислом олами фан, таълим ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ICESCO) Ижроия кенгашининг 42-сессияси ва ICESCO Бош конференциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов раҳбарлигидаги делегация ҳам иштирок этмоқда.

Хабар берилишича, мазкур нуфузли анжуманда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти, Халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда мамлакатимиз дипломатия ваколатхонаси вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон делегациясининг Мисрга ташрифи доирасида Қоҳира шаҳридаги элчихонамиз томонидан ушбу мамлакатда таҳсил олаётган юзлаб ватандошларимиз билан «очиқ мулоқот» ўтказилди, бундан ташқари 7 декабрь куни «Ал-Азҳар» диний мажмуаси раҳбарияти билан ҳам учрашув ташкил этилмоқда.

Ташриф давомида ICESCO Бош котиби ва хорижий ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли учрашув ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Абдулқодир Азҳарий: «Юсуф мадрасасига бўлган сафаримиз ниҳоясига етди»

1046 10:25 26.12.2021

Шаҳзода Чарльз Мисрда Азҳар талабалари билан учрашди

723 13:05 24.11.2021

«Шайх ҳазратлари ўз исмига мос, содиқ ҳаёт кечирганига амин бўлдим» – мисрлик олим эътирофи

2478 18:35 18.11.2021

«Ал-Азҳар овози»да ўзбек олимининг мақоласи эълон қилинди

1746 08:05 08.11.2021

Хушхабар: қориларимиз Азҳар ижозасини олишди

3688 15:30 04.09.2021
« Орқага