Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ватандошларни огоҳлантирди

557

Элчихона Украинадаги урушга чорлаган ўзбек диаспорасининг даъватини қоралади.

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси ватандошларни хорижий давлатлар ҳудудида кўнгилли батальонлар тузиш ва/ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишдан огоҳлантиради. Бу ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Дипломатик ваколатхона маълум қиладики, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддаси «Ёлланиш»га кўра хорижий давлат ҳудудидаги қуролли можароларда ёки ҳарбий ҳаракатларда қонунга хилоф равишда қатнашиш жиноят ҳисобланади. Ушбу ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарлик ўн йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.

Элчихона Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг юқоридаги моддасида назарда тутилган қонунга хилоф ҳаракатларни содир этганлиги тўғрисида холис маълумотлар мавжуд бўлган барча шахслар истисносиз жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини огоҳлантиради.

Элчихона юртдошларимизни даъватларга берилмаслик ва эҳтиёткор бўлишга чақиради. 

Аввалроқ Пермдаги ўзбек диаспораси раҳбари ўзбекистонликларни урушга жалб қилганди. 8 Шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси Марказий Осиёликларга иш билан бирга Украинадаги жанг ҳаракатларига қатнашиш таклиф қилинаётганидан огоҳлантирганди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

356 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

585 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

806 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

486 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

356 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2492 12:50 30.11.2022
« Орқага