Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистон электр энергияси энг арзон бўлган 10 давлатдан бири бўлди

947

Марказий Осиёнинг учта давлати аҳоли учун энг арзон электр энергияси бўйича дунёнинг етакчи ўнталигига кирди. Бу ҳақда бугун, 8 декабрь куни «Спутник Ўзбекистон» ахборот агентлиги Британиянинг Cable.co.uk эксперт порталига асосланиб хабар бермоқда.

Ресурс мутахассислари 230 давлатда электр энергияси нархларини таҳлил қилишди. Маълум бўлишича, энг арзон энергия манбалари Шимолий ва Марказий Африка мамлакатлари, шунингдек, собиқ СССР давлатлари ҳисобланади.

Марказий Осиё минтақасида жаҳон рейтингида 4-ўринда бораётган Қирғизистон етакчилик қилмоқда. Қирғизистон фуқаролари бир киловатт-соат электр энергияси учун 0,017 доллар тўлайди. Бир киловатт-соат нархи 0,023 долларни ташкил этган Тожикистон 6-ўринда. 7-ўринни эгаллаган Ўзбекистонда аҳоли учун электр энергияси 0,027 доллар туради. Бу жаҳон рейтингида 16-ўринни эгаллаган Қозоғистондан (0,039 доллар) арзонроқ.

Дунёдаги энг қиммат электр энергияси Кариб денгизи, Тинч океанининг олис орол давлатлари, шунингдек, Германия ва Сомалида бўлиб чиқди. Ушбу мамлакатлар аҳолиси электр энергиясининг бир киловатт-соати учун 0,30 дан 0,69 долларгача тўлашлари керак.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: битта мажлисда талоқнинг такрорланиши

261 22:05 24.01.2022

Қатағон қурбонлари: Носирбек тўқсабо Абдураҳимов

568 21:05 24.01.2022

Динимни ўрганаман: қазо рўза узлуксиз тутиладими ёки бўлиб-бўлибми?

425 20:10 24.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

228 19:30 24.01.2022

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

893 19:00 24.01.2022

Омикрон инсон танасига қандай кириши маълум қилинди

1018 18:30 24.01.2022
« Орқага