Янгиликлар

Ўзбекистон фуқароси Афғонистон ва Покистондаги террорчиликда айбланиб, озодликдан маҳрум этилди

661

Суд “Туркистон ислом ҳаракати” ва “Хуросон вилояти ислом давлати” террорчилик ташкилотлари учун жанг қилган 33 ёшли Ботир Мадаминовга ҳукм чиқарди, дея хабар тарқатди kun.uz нашри.

Андижон вилоятида туғилган судланувчи 22 ёшидан бошлаб отаси ва акалари билан Россияга мунтазам ишлагани бориб юрган. 2011 йилда у илк бор оиласи аъзоларисиз ишлашга жўнаб, дарҳол экстремистлар таъсирига тушган. Ботир Москва вилояти Серпухов туманидаги қурилишда ишлаш вақтида фарғоналик Абдураҳим ва андижонлик Умид билан дўстлашган. Уларнинг иккиси ҳам “Жиҳодчилик” диний-экстремистик оқимининг “Москва жамоати” аъзолари бўлишган. Ботир уларнинг таъсири остида бу террорчилик ташкилоти сафига кириб, 2011 йилнинг ўзидаёқ Покистоннинг Мир-Али шаҳрига жўнаган.

Шубҳа ва тасодифларга тўла террорчилик ҳаракати

Туркия ИШИД сафида бўлган 82 нафар ўзбекистонликни экстрадиция қилади

Мусулмон йигит ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган ўқувчининг ҳаётини сақлаб қолди

У бу ерда “Туркистон ислом ҳаракати” террорчилик ташкилотига қўшилиб, жангарилар лагерида машғулот ўтаган. Мадаминов қурол ва портловчи қурилмалар билан муомала қилишга ўргатилган. Сўнгра у “Носир” тахаллуси билан Покистон қуролли кучларига қарши жангларда иштирок этган.

2013 ва 2014 йиллар кузида Покистон армиясининг жангарилар лагерларига авиазарбаларидан кейин жангарилар Афғонистонга кўчиб ўтган. Бу ерда Мадаминов “Хуросон вилояти ислом давлати” террорчилик гуруҳи аъзосига айланиб, 2016-2018 йилларда жангариларга озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиш билан шуғулланган.

2019 йил апрелда судланувчи Ўзбекистонга қайтарилган. Суд Мадаминовни қилмишлари учун 9 йилга озодликдан маҳрум қилишга қарор қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Меҳнат муҳожирларининг ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш ҳақида маълум қилинди

120 11:20 28.01.2020

Суд ибодатхонани бузиш ҳақида қарор чиқарди. Тадбиркорга ёрдам берадиган раҳбар борми?

703 09:19 28.01.2020

Болаларингиз ўзбек тилини билмайди-ку?!

442 08:00 28.01.2020

Чироқчида бир неча ИИБ ходими қамоққа олинди

1974 15:40 27.01.2020

Жиззахда коронавирус инфекцияси тарқалганми? Бунга аниқлик киритилди

2966 15:16 27.01.2020

Хитойда тарқалган янги коронавируснинг илк аломатларини қандай билиш мумкин?

2298 11:40 27.01.2020
« Орқага