Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистон ҳаво йўллари — XXI аср учун ўта кулгили ва шармандали

5195

Кеча Davletovuz Uzbekistan Airways компаниясидан олинган чипталарни қайтариш азоблиги ҳақида ёзиб қолди. Буни Kurbanoff ҳам ўз тажрибаси билан тасдиқлади. 

Менда ҳам шунақа воқеа бўлган. Ўтган йили декабрь ойида Uzbekistan Airways’дан олган чиптаимни қайтаришга тўғри келди. 

Чиптани онлайн қайтариш саҳифасида мижоздан 17 та савол сўралади. Ҳаттоки пластик картангизни берган банкнинг “МФО”си, банк “СТИР”и, транзит ҳисоб-рақамини сўраш XXI аср учун ўта кулгили ва шармандали деб ҳисоблайман. 

Чиптани 1 ой ичида қайтаришга ваъда беришди. Бошқа хорижий авиакомпаниялар 1-3 суткада қайтаради. 

Лекин менга 3 ойда ҳам пул тушмади. Орада Марказий авиакассага бориб ҳам келдим. Барибир фойдаси бўлмади. 

Шундан кейин Транспорт вазирлиги орқали шикоят қилдим. Вазирлик орага қўшилди, мен билан компания вакиллари боғланди. Лекин шунда ҳам 1 ойдан кейин бир амаллаб пулимни олдим. Ҳалиям вазирлик орага қўшилганда шунақа, йўқса умуман ололмасмидим ким билсин. 

Таққослаш учун: Ўзбекистон темир йўллари компаниясида чиптани қайтариш учун атиги биттагина тугмани боссангиз кифоя. Сиздан бошқа ҳеч нарса сўрамайди. Масалан, кечадан олдин куни зарурат туфайли Самарқандга олган поезд чиптаини қайтаришга тўғри келди. Кечки пайт соат 21:00 ларда қайтаргандим, эртаси куни 16:52 да пул тушди. 

Хоҳиш бўлса, мижозларни қийнамасдан ҳаммасини қилса бўлади. Лекин Uzbekistan Airways’да бунақа хоҳиш йўқ, улар мижозларни қийнаб мазза қилса керак.

Хушнудбек Худойбердиев, 

ҳуқуқшунос

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Тепағон оқсоқол»га чора кўрилди

387 21:09 28.11.2022

Пермь университетида отишма уюштирган шахс бир умрга қамалиши мумкин

172 20:12 28.11.2022

Шаҳбоз Шариф: «Покистон ва Туркия ресурсларни бирлаштириши керак»

265 19:40 28.11.2022

Исроил журналисти: Қатарнинг қатъияти барчани ҳайратга солди

1158 18:35 28.11.2022

Boeing Пентагонга Украина учун арзон кичик ўлчамли бомбалар ишлаб чиқаришни таклиф қилди

241 18:05 28.11.2022

Эрон АҚШ устидан ФИФАга шикоят қилди

766 17:35 28.11.2022
« Орқага