Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистон Исроил ва Фаластинни зўравонликка чек қўйишга чақирди

4188

Қуддусдаги вазият бўйича Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.

«Ўзбекистон Республикаси Шарқий Қуддусдаги вазиятнинг кескин тус олиши сабабли чуқур хавотирда эканини билдиради.

Томонларни зўравонликка чек қўйиш, вазиятни беқарорлаштиришдан сақланиш ва бундан буён қон тўкилишига йўл қўймаслик ҳамда мусулмон олами учун муқаддас ҳисобланган Ийд ал-Фитр арафасида можарони ҳал этиш бўйича барча имкониятларни сафарбар этишга чақирамиз», — дейилади баёнотда.

Ал-Ақсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа муқаддас қадамжоларнинг дахлсизлигини — статус-квога риоя этилишини таъминлаш зарур деб ҳисоблайди Ўзбекистон томони.

Фаластин – Исроил муаммоси халқаро ҳуқуқ меъёрлари, БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан аввал қабул қилинган резолюциялар ҳамда «икки халқ учун икки давлат» тамойили асосида ҳал этилиши лозимлигини таъкидлайди Ўзбекистон ТИВ.
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россиядан Ўзбекистонга авиарейслар сони ортади

147 15:30 23.09.2021

Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегараси муаммолари деярли келишиб олинди

308 13:40 23.09.2021

Оммавий тадбирлар ва йиғилишларга рухсат берилди – ССВ

326 10:55 20.09.2021

Шавкат Мирзиёев Афғонистоннинг хорижий банклардаги давлат активларини «эритиш»га чақирди

710 10:50 18.09.2021

Ўзбекистонда илк бор коррупция ва шаффофликни ўрганадиган мустақил ННТ тузилди

522 10:05 18.09.2021

Apple’дан хато топган 15 ёшли ўзбекистонлик

5784 16:35 17.09.2021
« Орқага