Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш бўйича бутунжаҳон жамияти тузилди

11:30 09.06.2018 262

Жорий йилнинг 6-8 июнь кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” II конгресси бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Спутник” хабар бермоқда.

Конгрессда Марказий Осиё тарихи ва маданияти бўйича тадқиқотлар олиб борувчи икки юзлан зиёд олимлар иштирок этди. Улар археология, тарих, қўёзмалар, нумизматика сингари жами еттита секцияга бўлинган ҳолда йиғилишлар ўтказди.

Конгресснинг мақсади Россия музейларида сақланаётган Ўзбекистон маданий меросига тегишли буюмлар ва намуналарни каталоглаштиришдир.

Анжуман якунида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва тарғиб этиш бўйича бутунжаҳон жамиятини тузишга қарор қилинди.  

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!