Буюк Британиянинг нуфузли The Economist нашри Қозоғистондаги воқеаларга баҳо берган мақоласида Ўзбекистон Марказий Осиёда ўзгаришларга ягона умид бўлиб қолаётгани қайд этди.
Нашр шарҳловчилари Қозоғистон инқирозининг асосий сабаби коррупциялашган тузум эканлигини таъкидланмоқда. Шунингдек, қуйидаги муаммолар Марказий Осиёнинг барча мамлакатларига хос эканлиги маълум қилинган:
- хомашё товарлари экспортига қарамлик;
- аҳолининг сезиларли меҳнат миграцияси;
- иқтисодиётдаги беқарорлик;
- уюшган жиноятчилик.
Бундан ташқари мақолада зарур ислоҳотларнинг йўқлиги беқарорликнинг манбаи сифатида таъкидланади. Бироқ нашрнинг билдиришича, 2016 йилда ҳокимият тепасига келган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мажбурий меҳнат амалиётига барҳам бериб, оддий фуқароларга кўпроқ шахсий эркинлик берган ҳамда мамлакат иқтисодиётини модернизация қилган.