Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистон — Миср: икки мамлакат халқларини иймоний биродарлик, бир дин ва мазҳаб чамбарчас боғлаб туради

641

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси «Ал-Азҳар» вакили билан ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилди

Шу кунларда Қоҳира шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров Мисрнинг “Ал-Азҳар” мажмуаси ҳузуридаги Ислом тадқиқотлари академияси Бош котиби Назир Муҳаммад Айёд жаноблари билан учрашди. Мулоқотда Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчиси Мансурбек Қиличев ва бошқа мутасаддилар иштирок этди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Миср халқларининг муштарак урф-одатларини Ислом дини қадриятлари бир-бирига боғлаб туради. Минг йиллар давомида Самарқанд, Бухоро ва Хивадаги мадрасалар каби Мисрнинг қадимий “Ал-Азҳар” диний таълим даргоҳи ҳам Шарқ ва Ғарб халқлари учун етакчи зиё маскани ҳисобланади.

Мулоқот чоғида «Ал-Азҳар» мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад ат-Тоййиб ҳазратларининг 2018 йил октябрь ва 2020 йил март ойларида Ўзбекистонга ташрифи доирасида эришилган келишувлар диний-маърифий муассасалар ўртасида илм-фан, таълим ва дин соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани қайд этилди. 

Мулоқотда Назир Муҳаммад Айёд жаноблари икки мамлакат халқларини иймони биродарлик, бир дин, бир мазҳаб ва гўзал муомала каби ришталар чамбарчас боғлаб туришини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, бош котиб Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси билан ҳамкорликда маърифий тадбирлар ўтказилаётгани, хусусан, Имом Мотуридий мероси бўйича мусобақа ташкил этилгани, қўлёзмаларни ўрганиш ишлари олиб борилаётгани, ўзбекистонлик тадқиқотчилар мақолаларини Миср нашрларида чоп этиш, Азҳари шариф нашрларини Ўзбекистонга жўнатиш каби йўналишларга алоҳида урғу қаратди.

«Ал-Азҳар»нинг Ислом тадқиқотлари академияси бош котиби Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида қатор жабҳаларда, хусусан диний ва дунёвий таълим ҳамда илм-фан ривожига йўналтирилган ислоҳотларни юқори баҳолади. Ўтган қисқа вақт ичида ушбу йўналишларда эришилган муҳим натижалар ва кўзланган истиқболли режалар барчада катта қизиқиш уйғотаётганини маълум қилди.

Муфтий Нуриддин домла «Ал-Азҳар» мажмуаси вакиллари билан диний-маърифий, илмий тадқиқот ва диний соҳа вакиллари малакасини ошириш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Учрашувда Назир Муҳаммад Айёд жаноблари томонидан ушбу мажмуа кутубхоналарида сақланаётган жами 49 минг 361 қўлёзма адабиёт рўйхати келтирилган 28 китобдан иборат янгиланган жамланма ҳамда айнан шу ноёб нашрлар бўйича тафсилотларни ўз ичида олган 50 GB ҳажмидаги электрон файллар 8 та CD-дискда тегишли дастурий таъминот иловаси билан бирга Ўзбекистон элчихонасига тақдим этилгани билдирилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркияда зилзила сабабли 7 кунлик миллий мотам эълон қилинди!

349 07:30 07.02.2023

Алижон Аксой: «Инша Аллоҳ, биргаликда бу фалокатни енгиб ўтамиз!»

1010 22:25 06.02.2023

Иккинчи хотин бўлиш айбми? 

1549 20:05 06.02.2023

Ўзбекистон жойлашган минтақада кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжудми? — ФВВ хабари

1258 19:36 06.02.2023

Россия ва Эрон Татаристонда дрон ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

477 18:10 06.02.2023

Муфтий ҳазратлари Туркия халқига ҳамдардлик билдирди

566 17:41 06.02.2023
« Орқага