Янгиликлар

Ўзбекистон муфтийси Чимкентда Қозоғистон муфтийси билан учрашди (фото)

1094

Ўзбекистон мусулмон идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Чимкент шаҳрида “Биродар халқларнинг умумий маънавий қадриятлари” халқаро форуми доирасида Қозоғистон муфтийси Серикабай Ўраз билан учрашди. Бу ҳақда Azan.kz хабар бермоқда. 

Муфтийлар халқаро форумда тилга олинган фикрлар ҳамда ўзбек-қозоқ дўстлигини янада мустаҳкамлаш бўйича режалар ҳақида ўртоқлашишди, икки давлатнинг Мусулмонлар идоралари ўртасидаги меморандум доирасида амалга ошираладиган ишларни муҳокама қилишди.

Серикбай Ўраз бу йил Марказий Осиё уламолари Рамазон ойи ва Рамазон ҳайити вақти бўйича ҳамфикр бўлишганини таъкидлади.

“Бу тарихий қарор диний бирдамлигимизнинг ёрқин тимсоли бўлди. Бу йўналишдаги ишларни ривожлантиришимиз зарур”, – деди у.  

Ўз навбатида Усмонхон Алимов Қозоғистон муфтийсига форумга таклиф этгани учун миннатдорчилик билдирди.

Урашув ниҳоясида томонлар диний соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш, диний китобларни қозоқ ва ўзбек тилларида биргаликда чоп этиш, тажриба алмашиш, илмий лойиҳаларни амалга ошириш ва икки мамлакатнинг зиёратгоҳларига сафарлар уюштиришга келишиб олишди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида 500 млн долларлик 52 та шартнома имзоланди

77 11:20 28.02.2020

"Президент бизнинг мақтовларимизга зор ҳам эмас ..."

765 09:00 28.02.2020

Ишлатилган батарейкаларни ташлаб юборманг!

1054 23:00 27.02.2020

Афғонистондан ўтадиган Ўзбекистоннинг транзит юк ҳажми ошади

255 21:30 27.02.2020

Қозоғистон чорва моллари экспортини чеклади

361 20:30 27.02.2020

Жамоат транспортида истеъмолчилик ҳуқуқи бузиляптими?

247 18:30 27.02.2020
« Орқага