Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистон НАТО билан ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори

470

Ўзбекистоннинг НАТОдаги миссияси раҳбари, элчи Дилёр Ҳакимов Шимолий Атлантика альянси Бош котибининг сиёсий ва хавфсизлик масалалари бўйича янги тайинланган ўринбосари, Марказий Осиё ва Кавказ бўйича махсус вакил Хавьер Коломин билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Суҳбат чоғида Ўзбекистон альянсни замонавий хавфсизлик таҳдидларига қарши курашишда муҳим ҳамкор деб билиши ва томонлар учун манфаатли бўлган масалаларнинг бутун кўлами бўйича алоқаларни ривожлантириш тарафдори экани таъкидланди.

Қўшма саъй-ҳаракатлар самарасида Ўзбекистон ва НАТО ўртасидаги мулоқот ҳар икки томон манфаатлари йўлида ривожланишда давом этиши қайд этилди.

Ҳарбий қурилиш соҳасидаги туб ислоҳотлар жараёнида Ўзбекистон Қуролли кучларини ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани айтиб ўтилди.

Бу жараёнда ҳарбий хизматчиларнинг касб маҳорати ва малакасини ошириш, уларни интеллектуал ва психологик тайёрлаш масалалари муҳим аҳамиятга эга.

Бу борадаги муҳим йўналишлардан бири хорижий шериклар билан ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳисобланади.

Учрашувда альянснинг “Тинчлик йўлидаги ҳамкорлик” дастури доирасида Ўзбекистоннинг НАТО билан ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

НАТОнинг Афғонистондан кейинги хулосаси: “Энди бирга бориб, бирга қайтамиз” 

500 11:45 02.12.2021

Россия Украина билан чегара яқинида ҳарбий машғулотлар бошлади

583 10:39 02.12.2021

Москва Украинага бостириб кирса, жазоланади

832 09:32 02.12.2021

Лукашенко НАТО ва Россия ўртасида ядро уруши эҳтимоли ҳақида гапирди

1436 10:05 21.11.2021

Россия ва Украина ўртасида уруш бўлса АҚШнинг муносабати тахмин қилинди

1353 13:30 14.11.2021

Россия Украина билан чегарага яна ҳарбий техникасини йиғяпти

1052 10:35 04.11.2021
« Орқага