Янгиликлар

Ўзбекистон Президенти МДҲнинг навбатдаги саммитида иштирок этади

223

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 10-11 октябрь кунлари Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.

Йиғилишда Ҳамдўстлик доирасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган комплекс масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, томонларни қизиқтирган халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Саммит якунида бир қатор ҳужжатларни, жумладан, 2020 йилда МДҲда раисликнинг Ўзбекистон Республикасига ўтиши тўғрисида қарор, Стратегик иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида декларация, 1941-1945 йиллар Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг Ҳамдўстлик мамлакатлари халқлари ва халқаро ҳамжамиятга мурожаати, 2020-2022 йилларда терроризм ҳамда экстремизмнинг бошқа зўравон кўринишларига қарши курашиш бўйича ҳамкорлик дастурини қабул қилиш кўзда тутилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти МДҲ саммитидаги иштироки доирасида Ашхободда қатор давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Манба: uza.uz

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Майк Помпеонинг Марказий Осиё сафаридан хитойликлар жазавада

7742 11:09 04.02.2020

Мирзиёев раҳбарлигида қурилган илк саройда намозхона борлигини биласизми?

2815 20:32 25.01.2020

Президент: “Имом Бухорий мажмуаси мутлақо янги лойиҳа асосида қайта барпо этилади”

813 16:40 25.01.2020

АҚШ Давлат котиби Ўзбекистонга келади

294 11:20 25.01.2020

Мирзиёев мухолифатга қарши эмас, аммо...

1710 22:11 27.12.2019

Блогер: “Президент очиқлик, амалдорлар масъулияти ҳақида гапирди”

1366 22:31 22.11.2019
« Орқага