Янгиликлар

Ўзбекистон Президенти Сергей Лавровни қабул қилди

589

Бугун, 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сергей Лавровни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув аввалида Президентимиз стратегик шериклик ва иттифоқчиликка асосланган икки томонлама муносабатларнинг ривожланиш суръати тобора ортиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Олий даражадаги мулоқот мунтазамлик касб этгани, ўзаро алмашинувлар мисли кўрилмаган даражада фаоллашгани, кўп қиррали ҳамкорлик, аввало, савдо-иқтисодий, инвестиция, энергетика, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳалар, таълим ва бошқа устувор йўналишларда кенгайиб бораётгани бундан далолат беради.

Сергей Лавров самимий қабул учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди ҳамда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг дилдан саломларини етказди. Икки раҳбарнинг мамлакатларимиз ўзаро ҳамкорликда бугунги даражага эришишидаги ҳал қилувчи роли алоҳида қайд этилди.

Учрашувда Ўзбекистон-Россия муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик мавзулар юзасидан фикр алмашилди.
Жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тошкентда Туркия Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг филиали очилади

294 23:30 22.02.2020

Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш режалаштирилмаяпти

385 23:00 22.02.2020

«Спарк» ва «Матиз» немислар ишончини қозонмади

5045 19:30 22.02.2020

Эрдоған нега президентимизни аэропортдан кузатиб қўйди?

4403 13:40 22.02.2020

Электр узатиш тармоқлари хусусий секторга сотилади

520 11:02 22.02.2020

Фарғонада "вирус"дан 10 кунда 9 киши ҳалок бўлди!

8175 10:20 22.02.2020
« Орқага