Янгиликлар

Ўзбекистон президентининг махсус вакили Фаластин элчиси билан учрашди

489

3 октябрда Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Фаластин Давлатининг фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Таршахани билан учрашди.

Бу ҳақда хабар қилган Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Хабарда айтилишича, суҳбат чоғида Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш масалалари ҳамда мазкур соҳадаги халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатлари юзасидан фикр алмашилган.

Шунингдек, Муҳаммад Таршахани Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилишнинг жорий жиҳатлари тўғрисида маълумот берди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси билан Афғонистонда тинчлик ўрнатиш, барқарорликни сақлаш ва жафокаш афғон халқига фаровон ҳаёт кечириши, шунингдек, ушбу давлат билан қўшничилик алоқаларини кучайтириш бўйича кўплаб ташаббуслар илгари сурилиб, бу борада етарли амалий натижаларга ҳам эришилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Марказий банк раиси: «Доллар ишлатилишига қарши прокуратура орқали курашиш нотўғри...»

515 20:35 11.10.2019

Энди Саудия Арабистонига Ўзбекистондан кунига икки самолёт учади

713 18:45 11.10.2019

2020 йилдан МДҲда раислик Ўзбекистон Республикасига ўтади

204 16:50 11.10.2019

Сенат янги таҳрирдаги «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунини маъқуллади

677 14:38 11.10.2019

Ироқдан Ўзбекистонга 64 нафар бола олиб келинди

1292 22:47 10.10.2019

Ўзбекистонга олти ойда 405 минг сайёҳ келган

195 12:28 10.10.2019
« Орқага