Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди

436

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари бош штаблари бошлиқларининг конференциясида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Жозеф Вотелни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, ўтган йили май ойида АҚШга расмий ташриф давомида бўлиб ўтган олий даражадаги самарали музокаралар мамлакатларимиз ўртасидаги кенг кўламли стратегик шерикликда янги даврни бошлаб берганини қайд этди.

Бугунги кунда кўп қиррали Ўзбекистон – АҚШ муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бормоқда, инновациялар, саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва бошқа тармоқларда қўшма дастур ва лойиҳалар амалга оширилмоқда. 2018 йилда ўзаро савдо ҳажми икки баробар кўпайди.

Президентимиз АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги томонидан ташкил этилаётган Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари Қуролли кучлари штаблари бошлиқларининг конференцияси илк бор мамлакатимиз пойтахтида ўтказилаётгани ҳамда бугунги даврнинг энг ўткир муаммоларидан бири – Афғонистондаги қуролли можарони муҳокама қилиш ва уни ҳал этишга ёндашувларни биргаликда ишлаб чиқиш учун майдон эканини таъкидлади.

Учрашувда Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик ҳамда хавфсизлик соҳасидаги шериклик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Жозеф Вотел давлатимиз раҳбарига самимий қабул ва конференцияни Тошкентда ўтказиш имконияти учун миннатдорлик билдирди.

АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони ушбу тадбир якунида томонлар минтақада тинчлик ва фаровонликни таъминлаш йўлида конструктив шерикликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган стратегияни ишлаб чиқишларига ишонч билдирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Катталарга осон эмас экан...»

1228 21:00 21.10.2019

Шавкат Мирзиёев Туркия президенти билан учрашди

651 13:34 15.10.2019

Расмий хабар: Президент Бокуга боради

228 10:39 12.10.2019

Шавкат Мирзиёев Ашхободда Эмомали Раҳмон билан учрашди

268 11:30 11.10.2019

Президент Туркманистонга жўнаб кетди

280 15:51 10.10.2019

Ўзбекистон Президенти МДҲнинг навбатдаги саммитида иштирок этади

158 11:05 09.10.2019
« Орқага