Янгиликлар

«Ўзбекистон табиий газ экспортини тўхтатишнинг чораларини кўради»

2147

Бугун Тошкентда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Газета.uz” хабар берди.

Унда бош вазир лавозимига номзод Абдулла Арипов ҳукуматнинг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастурини тақдим этди.

«Шу ўринда, иқтисодиётнинг базавий тармоқларидан бири ҳисобланган ёқилғи-энергетика соҳасини ривожлантириш янги босқичга олиб чиқилади.

Бунда, 2030 йилгача электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини қарийб 2 баробарга, нефть маҳсулотлари ҳажмини 1,8 баробарга, табиий газ қазиб чиқаришни 1,2 баробарга, кўмир қазиб олишни эса 3,3 баробарга ошириш таъминланади.

Лекин, 2025 йилга бориб, табиий газни экспорт қилишни тўхтатиш ва табиий газни қайта ишлаб, қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чоралари кўрилади.

Электр энергия ишлаб чиқаришда эса муқобил энергия манбаларидан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилади.

Бундан ташқари, энергия сарфини камайтириш мақсадида йил охиригача барча истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш бўйича электрон ҳисоблагичлар тўлиқ ўрнатилади ва шу орқали истеъмолчиларга нореал ҳисобланаётган қўшимча тўловлар билан боғлиқ муаммолар баратараф этилиши таъминланади".

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонлик муҳожир Каменск чодир лагерида вафот этди

564 18:15 24.09.2020

Депутатлар Тошкентнинг кенгайишига қарши чиқди

1059 15:55 19.09.2020

Сергелида янги халқаро университет қурилади

757 12:40 18.09.2020

Тошкент шаҳри аҳолиси кўпаймоқда

589 09:27 06.09.2020

«Ийк ота» масжиди таъмирдан чиқарилди

349 18:40 03.09.2020

Янги масжид қурилмоқда: савобдан бебаҳра қолманг!

838 11:01 31.08.2020
« Орқага