Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистон ТИВ Озарбайжон элчихонасига уюштирилган ҳужум бўйича баёнот берди

876

Куни кеча Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Озарбайжон Республикасининг элчихонасига ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан баёнот берди. Бу баёнот Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида эълон қилинди.

“Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2022 йил 4 август куни Озарбайжон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Элчихонасига ғаразли мақсадда уюштирилган ҳужум Дипломатик ваколатхоналар ходимларининг ҳаёти ва саломатлигига таҳдид соладиган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни мутлақо қабул қилиб бўлмайди, деб ҳисоблаймиз. 

Ҳодисани ҳар томонлама текшириш ва барча алоқадорларни жавобгарликка тортишга чақирамиз. 

Ўзбекистон томони қардош Озарбайжонни хориждаги фуқароларининг хавфсизлиги ва ҳимоясини таъминлашда қўллаб-қувватлашини билдиради” дейилади ТИВ баёнотида.

Хабарларга кўра, шиа айирмачилари томонидан уюштирилган мазкур ҳужум натижаси ҳеч ким жароҳат олмаган, лекин элчихонанинг бино ва боғчаларига зарар етган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ким Байтуллоҳга кирса, яхшиликларга кирибди...

85 11:56 18.08.2022

БМТ Мьянма ҳарбий маъмуриятини репрессияларни тўхтатишга чақирди 

59 11:40 18.08.2022

Мексика “журналистхўр” мамлакатга айланиб қолди

102 11:10 18.08.2022

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирларининг тўртинчи йиғилиши бошланди

68 10:46 18.08.2022

Эрондаги тошқинлар оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

80 10:40 18.08.2022

Европарламент Грециядаги сиёсатчиларнинг телефонлари тингланганидан норози

87 10:20 18.08.2022
« Орқага