Ўзбекистон ТИВ Саудия Арабистонидаги ҳодиса юзасидан баёнот берди

14:05 17.05.2019 1488

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бир неча кун аввал Саудия Арабистонида юз берган ҳодиса юзасидан баёнот берди.

“Ўзбекистонда “Saudi Aramco” Саудия давлат компаниясига тегишли иккита нефть насос-компрессор станциясига қарши учувчисиз қурилмалар акциялари ташвиш билан қабул қилинди.

Мазкур провокациялар нефть станцияларида ишловчи инсонлар ҳаётига жиддий таҳдид солади. Вазирлик дунё ҳамжамиятини барқарор нефть етказиб беришга ва дунё иқтисодиёти ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи шу каби ҳаракатларга бундан кейин йўл қўймасликка чақиради”, – дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонининг расмий SPA агентлиги 14 май куни “Шарқ-Ғарб” нефть қувуридаги иккита насос-компрессор станциясига дронлар ёрдамида ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар тарқатган эди. Мазкур қувур нефтни мамлакат шарқидан Қизил денгиздаги Янбу портига етказиб беришга хизмат қилади. Ҳужум оқибатида келиб чиққан ёнғин сўндирилган.  

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!